Yelik

Елик (Cапреолус cапреолус) — кийиклар оиласига мансуб жуфт туёқли ҳайвон, Е. уруғининг ягона тури.
Урғочиси танасининг уз. 140 см гача, бўйи 90 см гача, оғирлиги 55 кг гача. Эркаклари кичикроқ, думи калта, 3, баъзан 4 қисқа бутоқли кичик шохи бор. Ёзги жуни жуда калта ва силлиқ, орқаси сарғиш-малла, биқинларидаги жуни оқиш. Кўкраги, қорни ва оёклари сарғиш. Қишки жуни узун, орқаси қорнига нисбатан қорамтир, қўнғир тусда товланади. Сонида оқ доғи бор. Е. Европа ва Осиёда тарқалган. Ёзда ўтлоклар ва тоғ ён бағирларида яшайди. Қишда тоғдан водийларга тушади. Кўпинча 2 та, баъзан 3 та бола туғади. Е. дарахт барги ва новдалари, резавормевалар, йўсин ҳамда лишайниклар билан озиқланади. Мазали гўшти ва териси учун овланади. 2 кенжа тури: Европа Е. (С. с. cапреолус) ва Сибир Е. (С. с. пйгаргус) бор. Ўзбекистонда фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди. ЕЛИК, энглик — тандирга нон ёпишда ишлатиладиган анжом. Нон ёпишда қўлни тандир иссиғидан ҳимоя қилиш учун кийилади. Узунлиги 30—40 см гача бўлади. Чопон энги сингари астар-авра қилиб, пахта солиб, кавилиб тайёрланади.[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |