Елизавета Ивановна Дмитриева (1887-йил 12-апрел, Санкт-Петербург — 1928-йил 5-декабр, Тошкент) – рус шоираси, драматург, Черубина де Габриаc тахаллуси билан машҳур.

Елизавета Ивановна Дмитриева
Таваллуди 12-апрел 1887-йил
Санкт-Петербург, Россия империяси
Вафоти 5-декабр 1928-йил(1928-12-05)
(41 ёшда)[1]
Тошкент, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси Шоира

Ҳаёти

Елизавета Дмитриева 1887-йил 12-апрелда зодагонлар оиласида туғилган. Отаси Иван Василевич Дмитриэв хаттотликдан дарс берган (тахминан 1857—1901), силдан эрта вафот этган. Елизаветанинг катта акаси Валериан (1880-1965) денгиз зобити, Порт-Артур мудофаасида, Рус-япон урушида қатнашган. Синглиси Антонина (тахминан 1883—1908) ўқитувчи бўлган. Етти ёшдан ўн олти ёшгача Елизавета отаси каби касалликдан азият чекди, тўшакка михланиб қолди ва умрининг охиригача чўлоқ бўлиб қолди. 1904-йилда Василеостровская гимназиясини олтин медал билан, 1908-йилда эса Император аёллар педагогика институтини икки мутахассислик: ўрта асрлар тарихи ва франсуз ўрта аср адабиёти бўйича тамомлаган. Шу билан бирга, у Санкт-Петербург давлат университетида испан адабиёти ва эски франсуз тили бўйича маърузаларда қатнашди, сўнгра Сорбоннада қисқа муддат таҳсил олди. Сорбоннадалигида Николай Гумилёв билан танишган.

Санкт-Петербургга қайтгач, у Петровская аёллар гимназиясида рус адабиётидан дарс берди, теософик журналларда испан шеъриятидан таржималарни (Авлиё Тереза ва бошқалар ижоди) нашр этди[2].

"Черубина де Габриаc"

1909-йил ёзи Елизавета Дмитриева вақтини Коктебелда, Волошиннинг ёзги уйида ўтказди. У ерда у ўзига янги тахаллус ўйлаб топди. Волошин уни қўллаб-қувватлади.

„Черубина де Габриаc“ диндор католик бўлган, 1877-йилда туғилган ва монастирда тарбия олган. Унинг ҳар бир ҳаракатини кечаю кундуз иэзуит роҳиблари кузатиб турган. Шунинг учун у одамлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қила олмаган[3]. 1909-йил 1-сентябрда Елизавета Дмитриева „Черубина де Габриаc“ тахаллуси билан имзоланган шеърлар тўпламини „Аполлон“ журналининг ношири Сергей Маковскийга юборди.

1926-йилнинг кузида Дмитриева „Эътироф“ китобини ёзган.

Худди шу йили рус антропософларига қарши репрессиялар бошланди.

1927-йилда Дмитриеванинг уйида тинтув ўтказилди, унинг барча китоблари ва архивлари мусодара қилинди ва шоиранинг ўзи уч йилга Тошкентга юборилди.

1927-йилдан Тошкентда яшаган. У шеър ёзишни давом эттирди.

Тошкентда жигар саратонидан вафот этган. У Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилган.

Асарларининг нашрлари

Манбалар

  1. ↑ „2022. 5 декабря. Елизавета Дмитриева“. www.проза.ру. Қаралди: 14-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Портретная галерея Дмитрия Быкова в журнале «Дилетант»“. www.лимоноw.де. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-март.
  3. ↑ В письмах Маковскому Черубина неоднократно сообщала о своём решении уйти в монастырь и «выйти замуж за одного еврея», то есть стать Христовой невестой.

Ҳаволалар