Yeluy Dashi
Элю Даши (хит. ан’анавий 耶律達實, соддалаштрилган 耶律大石, пинйин: Йēлǜ Дàшí ,пинйин , пинйин Йēлǜ Дàшí, Зҳонгденинг отасининг исми[1] хитойча хит. ан’анавий 重德, соддалаштрилган 重德 – 1143) – Ғарбий Лиао давлатининг хитан қўмондони, дипломат, император ва гурхон ҳисобланади. 1087-йилда Диела қабиласидан Елу аристократик оиласида туғилган. У Лиао давлати императори Елиу Амбаганнинг саккизинчи авлод авлоди ва император Дао-цунгнинг набираси бўлиб, унинг ҳукумдорлик йилларида давлат санъат ва маъданият жиҳатдан анча ривожланди.
| Елу Даши | |
|---|---|
| Ғарбий Лиаонинг 1-императори ва Гурхон | |
|
Мансаб даври 1124-йил – 1143-йил | |
| Вориси | ўғли: Иля |
Биографияси
Елу Даши Ханлин академиясида Хан ва Хитан филологиясида классик таълим олган, кўпчилик европа ва шарқ адабиётига оид йирик асарларни ёдлаган, аммо бу унинг зўр чавандоз ва моҳир камончи бўлишига тўсқинлик қилмади.
1115-йилда Елü Даши жинсши илмий даражасига эга бўлиб, Даи ва Сячжоу вилоятларига (замонавий Шанси провинсияси, Хитой) ҳукмдор қилиб тайинланди. Қўзғолончилар билан Журченс орасидаги уруш анча авж олган эди, аммо фронт чизиғи ҳали ҳам шимолда, Манчуриянинг чуқурлигида эди. Йигирма саккиз ёшли губернатор бу жангларда қатнашмади. Фақат 1122-йилда у Лиао сулоласининг янги императори Тианзуоди билан учрашишга муваффақ бўлди, у босим остида юрган Журченлардан қочиб, жанубий пойтахтига келди. Аммо бу ерда ҳам иператор қўним топа олмай кўп муаммолар келтириб чиқариб сўнг, бошқа ҳудудга қочиб кетди, бир муддат мамлакат чегараларида кезиб юрди, 1125-йилда асирга олинди ва сургунда вафот этди.
Елü Даши ёшлигида халқ орасида қўмондон сифатида шуҳрат қозонди, у Жанубий Хитой Сонг империяси билан уруш пайтида Ляо қўшинларининг қўмондони бўлиб, у ердан кўплаб ғалабаларга эришди, баъзи қўшни ҳудудларни эгаллаб олди. Кейин Хитой Сонг империяси ҳукумати яна бир бор сиёсий миёпияни кўрсатиб, хитанларнинг оғир аҳволидан фойдаланишга ва уларнинг орқа қисмига пичоқ уришга қарор қилди. Хитой элчилари Журченлар билан Лиао империясининг жанубий ҳудудларига биргаликда ҳужум қилиш тўғрисида келишиб олдилар ва уни 1122-йилга белгиладилар. Хитой қўмондони Тонг Гуан катта қўшинга қўмондонлик қилди, Елü Даши бор-йўғи 2 минг хитан ва татаб отлиқларига қарши тура олди. Аммо дҳунинг ўзи етарли бўлди – хитойликлар бутунлай мағлуб бўлишди. Ғалабадан кейин Елу Даши қўшини ўз минтақаси аҳолиси ҳисобига 30 минг отлиққача кўпайди, улар яна Хитан жасоратига ишондилар. Бироқ, 1119-йилда, Журченлар ниҳоят Лиаони эгаллаб олишганда, Елü Даши қўлга олинди ва у ерда бир муддат имтиёзли асир сифатида сақланди.
Кейинчалик, Хитан қолдиқларига қарши Журчен юриши пайтида, император Тианзуоди атрофида бирлашдилар (кáнзíн, Тиāнзуòдì ёки Янхи – йēлǜ ҳукмронлиги: 1100 – 1125-йиллар Елü[2][3]. Журчен қўшини Хитан императорини қўлга олиш вазифасини олди, аммо қўшинлар ботқоқли ҳудудга тушиб қолишди ва юришни давом эттира олмай қолишди. Кейин Журчен шаҳзодаси Зонгванг ҳукумдори билан боғланган Дашига армияни Лиао императорининг қароргоҳига олиб чиқишни буюрди. У уни ташқарига олиб чиқди ва императорнинг ўзи қочишга муваффақ бўлган бўлса-да, унинг ҳарами, ўғиллари, қизлари, амакилари ва улуғлари душманлар томонидан асирга олинади. Бу воқеадан кейин Даши қайта асир олнди ва саройда бир муддат сақланди.
Асирликдан Элю Даши хитанлардан қочишга муваффақ бўлди. Тианзуо-ди Дашининг хиёнати туфайли барча яқинларини йўқотганидан шикоят қилади деб ўйлашингиз мумкин, аммо у қочқин шаҳзодани мамнуният билан қабул қилди, чунки айнан ўша пайтда хитанлар Ғарбий ва Журченларни қайтариб олиш учун янги юришни режалаштирган эдилар. Айни вақт эса шаҳзода иператорга керак эди. Душман лагеридаги вазиятни билган ҳар бир киши бу ерда азиз эди. Вазият ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлган Даши, ҳукумат қабул қилинган режани қаттиқ танқид остига олди. У мамлакатнинг шарқий ҳудудлари душманлар томонидан босиб олингани, тоғ довонларидаги ҳудудлар жангсиз топширилганлиги, қўшинга бошчилик қилган император мудофаага ўз вақтида тайёргарлик кўрмагани, шу сабабдан кўрсатиб ўтди, табиийки, кейинчалик бутун империя душман қўлига ўтди. Бундан сўнг у ўз режасини императорга таклиф қилди. У ҳозир аскарларни стратегик тайёрлаб керакли вақтни кутиш кераклигини айтди лекин, унинг гапини ҳеч ким эътиборга олмади. Император қўшинларни ҳужумга ўтказди, аммо хитанларни қўллаб-қувватлаш учун 50 минг татар отлиқлари чиққанига қарамай, бу бутунлай муваффақияцизликка учради. Касаллик баҳонасида қўшинда қатнашишдан бош тортган Даши монарх билан музокара ўтказишга яна бир уриниб кўрди, аммо барибир Императорга мақсадини тушунтира олмади. Кейинги 1125-йилда Лиао империяси тугатилганига қараганда, Елü Даши вазиятни тўғри баҳолаган деб ўйлаш керак ва бу унинг кейинги ҳаракатларини ҳам тарихий, ҳам ахлоқий жиҳатдан оқлайди.
Муқаррар фалокатни кутмасдан, 1124-йил кузида Елü Даши ҳали ёш ва тажрибасиз бўлган ҳукумдорларни ўлдириб, ўзини хон деб эълон қилди ва у билан қолган 200 нафар содиқ жангчи бўлган тунда ғарбга қочиб кетди. Уч кундан кейин у „Қора дарё“ дан ўтиб, тангутлар[4] орасига жойлашди, уларнинг Чуангу-эр исмли қўмондони (Сянвен)[5] унга 400 от, 20 туя ва минг қўй берди. Бу чўлни кесиб ўтиш учун зарур бўлган энг кам миқдор эди. Ҳар бир чавандоз ўзининг жанговар отига қўшимча равишда битта юк от ва қўшимча (яъни захира) отни олди. Ҳарбий техника ва ичимликларни туяларга ортиш мумкин бўлган, даштдаги қўйлар эса кўчма озиқ-овқат билан таъминланган. Онгутларнинг ёрдами билан Елу Даши уч кун давом этган юришда Гоби чўлини кесиб ўтди ва Хитан империясининг энг ғарбий нуқтаси бўлган Ўрхондаги Хотун қал’асига етиб келди. Тарихчиларнинг такидлашига кўра, бу қал’ада 20 000 кишилик гарнизон мавжуд бўлиб, улар Елу Дашига сўзсиз бўйсунарди. У ерда Шимолий Ляонинг Гурхон, яъни " умумхалқ хони " унвонини олди ва кўчманчи қабилаларнинг Журчен экспансиясига қарши курашининг асосига айланди. Лиао ҳокимиятини Журченга ўзгартиришни истамаган хитан жангчилари ва ўша қабилалар вакиллари (манбаларда 18 қабила деб аталади) Даши ҳокимиятига қўшила бошладилар. Даши билан ихтиёрий равишда жанг қилишга тайёр 10 мингдан ортиқ жангчилар бор эди. Мансабдор шахслар тайинланди, таъминот ва қурол-яроғ омборлари яратилди. Хитой тақвимига кўра (Европа йили бўйича 1125-йил бўлган) Янги йилда Даши осмон, ер ва аждодлар руҳларига оқ от ва кулранг буқани қурбон қилди. Қўшин йиғилиб, юришга тайёрланди. Аммо Журченлар билан урушда кучлар тенг эмас эди. 1129-йилда Елü Даши ғарбга янада яқинлашди. Уйғур Идйкут Билеиге[6] га хабар юборилди, унда Даши Абаожжининг уйғурларга бўлган раҳм-шафқатини эслади, бу Хитаннинг ғарбий юришидан сўнг, император уйғурларни Жунгриядаги эски мулкларини тиклашга ёки Гансуга жойлашишга таклиф қилганидан кейин асосий давлатлар тўқнашуви бошланди. Даши уйғурлардан „араблар“ мамлакатига тинч йўл билан ўтиш ҳуқуқини сўради. Билейге Дашида учрашди ва улар ўзаро уч кун зиёфат қилишди. Билейге Дашига 600 от, 100 туя, 3000 қўй бериб, уйғур ерларидан бемалол ўтиш имкониятини берди, ўтиш муддати давомида Даши ўғиллари ва невараларини гаровга олган. Кейин Даши келишувга биноан уларни қўйиб юборди.
Ўша пайтдан бошлаб у билан бирга кетган хитанлар Каракитай (қора-хитан – " қора хитан ") номини олдилар. Жунгрия жанубида мустаҳкамланиб, еттита ўтроқ вилоят ва ўн саккизта кўчманчи қабилалар устидан ҳокимиятни қўлга киритади. Бу даврда Ўрта Осиёда қорахонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган, оила ичидаги низолар туфайли мусулмон Шарқининг энг нуфузли ҳукмдори Салжуқийлар султони Санжарга бўйсунишга мажбур бўлган. Хитанлар ўз динларидан чиқиб исломни қабул қилишган, кейинчалик махсус жон солиғидан озод қилинган.
Даши иккинчи уринишда Қорахонийлар пойтахти Баласағун шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлади, шундан сўнг Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳам унга бўйсунади. Натижада, Елü Даши Каспий денгизидан Гоби чўлигача чўзилган ҳудудлардан иборат давлат яратади, бу Хитой тарихшунослигида „Ғарбий Лиао“ деб аталади. Қорақитойларнинг бир қисми эса ўз қабиладошларидан ажралиб, дашт шимолида мустақил Найман хонлигини туздилар. Ажралиш диний сабабларга кўра ажралиб қолган барча найманлар несторианлар эди.
Катван водийсидаги жанг
1137-йилда Хожент яқинида Элю Даши Самарқанд ҳукмдори Рукн ад-дин Маҳмудхон қўшинларини бутунлай мағлуб этди. Султон Санжар буни ислом олами учун ҳақиқий таҳдид деб билган ҳолда, бутун мусулмон Шарқидан кучли қўшинларини тўплай бошлади. 1141-йилга келиб унинг қўшини Хуросон, Сегистон ва Ғур, Ғазна ва Мозандароннинг тоғли раёнларидан келган ёрдамчилар билан мустаҳкамланган. Асосий кучни қарши давлатнинг жангчиларига қарши тайёргарлик кўришга қаратади. Бу ерда юнонлар ва салибчилар билан жангларда тажрибали мусулмон дунёсининг энг яхши қўшинлари ўша даврнинг энг янги техникаси билан жиҳозланган эди. Санжар қўшини 100 минг отлиқдан иборат эди. Бундай кучлар салибчилар билан уруш учун ҳам йиғилмаган. Ваҳоланки, 60 минлик қўшин билан салибчиларнинг асосий қўшинини енгишга эришишган.
Ўлимдан кейин

Елü Даши 1143-йилда вафот этган. Унинг ўғли Илёс (йēлǜ Йíлиè) вояга етмасдан тахтга ўтирган ва ҳокимият Елунинг хотини Даши қўлига ўтди, гурхон ўлимидан олдин уни регент этиб тайинлади. Аммо унинг ўлимидан кейин ҳам Мўғулистон кўчманчилари, шунингдек, Узоқ Шарқ империялари: Журчен – Жин ва хитойлар – Сонг – ўз ворисларини Даши деб билишган ва Қорахитан ҳукмдорларининг хатти-ҳаракатларини унга боғлашган. Асосий бошқарув онасининг қўлида бўлса ҳам ёрдамчи оталиқлар ёш ҳукумдордан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга уринишган.
Қорахитон империяси 1218-йилда Чингизхон бошчилигидаги Мўғуллар империяси томонидан босиб олиниши натижасида ўз фаолиятини тўхтатди. Ғарбий Лиаони ташкил этган ҳудудларни тўлиқ бўйсундириш 1220-йилда якунланди.
Адабиётлар
- История Железной империи, 2007.
Манбалар
- ↑ Дословно: Превосходно добродетелний. В манчжурском переводе Ляо Ши передано как „Сун-де“
- ↑ Е. Лун Ли.. История государства киданей (Цидань го чжи). Пер. с китайского, комментарий и приложения В. С. Таскина. М.: Наука, 1979.
- ↑ Анчунь Гурунь.. История дома Цзинь, правившего в северной части Китая с 1114 по 1233 годы. Пер. с маньч. студент Пекинской духовной миссии Григорий Розов, 1853 г. М.: РАН, Сибирское отделение, 1998.
- ↑ В Ляо Шу „白达达“ – „белиэ татари“
- ↑ 床古兒
- ↑ 畢勒哥, уйг. „Билге“