Yengil sanoat
Енгил саноат — хилма-хил хом ашёдан кенг истеъмол маҳсулотлари ва буюмлари ички чизимга ихтисослашган саноат тармоқлари мажмуи. Енгил саноатда хом ашёга ҳам дастлабки ишлов бериш, ҳам тайёр маҳсулот ички тизимда амалга оширилади. Енгил саноатда пахта, ипак, зигир, каноп, жут толалари, ҳайвонлар териси, жуни, сунъий толалар, сунъий чарм хом ашё сифатида фойдаланилади. Унинг асосий тармоқлари тўқимачилик, тикувчилик, кўнчилик, мўйнадўзлик, поябзал саноатлари ҳисобланади. Енгил саноат маҳсулотлари, шунингдек, мебелсозлик, авиация, автомобил, озиқ-овқат ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш ва бошқалар. соҳаларда ишлатилади.[1]
Енгил саноат йирик фабрика индустриясининг тармоғи тарзида ХВИИИ асрнинг 2-ярмида барпо қилинди. Енгил саноатнинг қадимий тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатида техника тараққиёти тўқимачилик саноатининг капиталистик мануфактура босқичидан йирик машиналашган индустрия босқичига ўтиши учун база яратган ХВИИИ асрдаги улкан кашфиётлар билан боғлиқ. Лекин қўлда пахта ва жундан ип тайёрлаш ва тўқиш, чармдан поябзал тикиш учун терини қайта ишлашнинг оддий усуллари Ҳиндистон, Хитой, Миср, Ўрта Осиёда милоддан аввал бир неча аср илгари маълум бўлгани тарихий адабиётларда қайд этилган ва археологик топилмалар билан тасдиқланган. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ХИХ асрнинг охирига қадар хўжалик тараққиёти хонаки, косибчилик, ҳунармандчилик ишлаб чиқаришидан иборат эди. Саноат усулида ишлаб чиқарилган кийим-кечак, поябзал, трикотаж маҳсулотлари, газмоллар асосан Россиянинг марказий шаҳарларидан олиб келинган, четга, асосан Россияга пахта толаси, хом ипак, тери ва бошқа хом ашё турлари чиқарилган.
Ўзбекистонда Енгил саноат маҳсулотларини саноат асосида ички чизимга ХИХ асрнинг охирида, 1874-йилда Тошкент шаҳрида пахта тозалаш заводи қурилиши билан асос солинган. ХХ аср бошларида Енгил саноат соҳаси асосан пахтани қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, ялпи саноат маҳсулотининг қарийб 4/5 қисми шу соҳага тўғри келган. 1920-йиллардан пахта тозалаш заводлари, пиллакашлик, йигирув-тўқув, тикувчилик, чарм-галантерея, поябзал фабрикалари қурила бошлади, республиканинг ўзида етиштирилган хом ашёдан тайёр маҳсулот ички чизим мақсадларида майда тарқоқ ҳунармандларни бирлаш-тириб, саноат асоси яратилди. 1926-йилда Тошкентда „Қизил тонг“ тикувчилик фабрикаси, 1927-йилда Тошкент поябзал фабрикаси, 1928-йилда Тошкент кўн заводи, 1926-йилда Фарғона тикувчилик фабрикасининг биринчи навбати (10000 урчуқ ва 300 тўқув дастгоҳи) ишга туширилди. Фарғона (1927), Самарқанд (1927), Бухоро ва Марғилон (1928) пиллакашлик фабрикалари, Самарқанд шойи тўқиш фабрикаси (1930) ишга туширилиши билан Ўзбекистонда ипакчилик саноати пойдевори яратилди. 1937-йилда тўқимачилик саноати гигантларидан бири — Тошкент тўқимачилик комбинати ишлай бошлади. Иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда трикотаж саноати тармоғида Қўқон ип йигирув-пайпоқ тўқув комбинати, Фарғона ва Тошкентда трикотаж буюмлари фабрикалари ишга туширилди. Урушдан кейинги йилларда Енгил саноат тармоқлари янада ривожланди, бу саноатнинг техника базаси такомиллаштирилди.
60-йилларда республикада трикотаж ички чизими анча тараққиётга эришди, Тошкент „Малика“ трикотаж ички чизим бирлашмаси, Андижонда ички трикотаж буюмлари фабрикаси қурилди. 70—80-йилларда Хивада гилам комбинати, Бухоро тўқимачилик комбинатининг 1-навбати, Андижон тўқимачилик комбинати, вилоятларнинг кичик шаҳарлари ва туман марказларида нисбатан кичик қувватли йигирув, тўқув, йигирув-тўқув фабрикалари ишга туширилди. Республикада Енгил саноатнинг энг янги соҳаси бўлган чинни ва фаянс буюмлари Тошкент (1952), Самарқанд (1970), Кувасой (1978) чинни заводлари, Ангрен керамика комбинати (1967)да ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши билан Енгил саноат тармоқлари янги сифат босқичига кўтарилди. Республика ҳукумати қарорига кўра тармоқдаги деярли ҳамма корхоналар давлат тасарруфидан чиқариш дастурига кўра очиқ турдаги аксиядорлик жамиятларига ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилди. 1991-йилда республика Енгил Саноати Вазирлиги тугатилиб, унинг негизида мажмуада давлат бошқарувини амалга оширадиган, Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган давлат уюшмаси — „Ўзбекенгилсаноат“, 1998-йил 30 мартда пиллачилик ва ипакчилик тармоқларига раҳбарликни амалга оширадиган „Ўзбек ипаги“ уюшмаси ташкил қилинди (қаранг Ипакчилик саноати). 2000-йил 4 мартда кўн-поябзал саноати корхоналари „Ўзбекчармпоябзал“ уюшмасига бирлашди.
1991—2000-йилларда тармоқ бўйича 22 лойиҳа амалга оширилди, жумладан Корея Республикасининг „Кабул Текстайлз“ фирмаси иштирокида Тошкент ва Тўйтепа шаҳарларида жойлашган „Кабул-Ўзбек Cо“ (қуввати йилига 47,0 минг т йигирилган пахта ип ва 24 млн. м газлама), Фарғона тўқимачилик комбинатини қайта жиҳозлаш асосида „Кабул Фарғона К°“ (лойиҳа қиймати 110 млн. АҚСҲ доллари) қўшма корхоналари ишга туширилди. Наманганда Туркиянинг „Астон“ фирмаси билан ҳамкорликда „Аснам текстил“ (қуввати йилига 30,2 минг та йигирилган ип), „Тимас“ ва „ТИМИ“ фирмалари билан „Косонсой-Текмен“ (йиллик қуввати 4,2 млн. м жун ва мовут газламалар) қўшма корхоналари, Қаршида „Паштете“, Гурланда „Гурлантекс“, Андижонда „Антекс“ тўқимачилик мажмуалари ва б. қурилди ва ишга туширилди (уларнинг йиллик қуввати 18,0 млн. дона тикувчилик ва трикотаж буюмлари). „Фарғонапоябзал“ аксиядорлик жамияти билан Германиянинг „Саламандер“ фирмаси иштирокида „Ўзсаламан“ қўшма корхона ишга туширилди (1995, йиллик лойиҳа қуввати 500 минг жуфт поябзал).
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Енгил саноати кўп тармоқли индустриал мажмуа бўлиб, унинг таркибида пахта тозалаш заводлари, тўқимачилик, трикотаж, пиллакашлик, шойи тўқиш, тикувчилик, кўн-поябзал, гиламчилик, чинни-фаянс буюмлари ва атторлик моллари ички тизим соҳаларида 150 га яқин корхона бор. Шулардан 14 тайин 1994—2000-йилларда чет эл капитали иштирокида ташкил қилинган қўшма корхоналардир [(бу корхоналар тармоқда ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот ҳажмининг 20,6% ни, экспортга чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 88,1% ни беради (2000)]. Республика саноат маҳсулоти умумий ҳажмида Енгил саноат ҳиссаси энг катта салмоққа эга ва 2000-йилда 20,1% ни ташкил қилди (1995-йилда 19%).
„Ўзбекенгилсаноат“ давлат уюшмаси томонидан республика Енгил саноатни ривожлантиришнинг 2000 — 2005-йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилган. Дастурда Ўзбекистонга четдан илғор технологияни келтириш, чет эл инвестициясини жалб этиш, банк кредитидан фойдаланиб янги замонавий корхоналар қуриш, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш, экспорт имкониятларини ошириш ва бошқалари белгиланган. Дастурга кўра 2000—2005-йилларда ип газлама тармоғида 33 та корхонани қайта жиҳозлаш, 17 корхонани қуриб битказиш, тикувчилик-трикотаж тармоғида 5 корхонани қайта жиҳозлаш, 1 корхонани қуриб тугаллаш мўлжалланган. Республика ҳудудида қайта ишланадиган пахта толаси ҳажми 1999-йилдаги 110,2 минг тоннадан 2005-йилда 476,4 минг тоннага етказилади, ип газлама ички тизимини 1,8 марта, гилам ишлаб чиқаришни 2,7 марта, трикотаж матоларини 2,9 марта, тиббиёт момиғини 30,9 марта, трикотаж буюмлари ички чизимини 1,5 марта кўпайтириш кўзда тутилади, қўшимча 37,7 минг дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Енгил саноат тармоқларидаги илмий-технологик, лойиҳалаш, конструкторлик муаммолари билан „Енгилсаноат“ лойиҳа институти (Тошкент), „Шойи“ тадқиқот институти (Марғилон шаҳри) ва унинг Тошкентдаги шўъбаси, Республика кийимлар моделлари уйи, Республика поябзал моделлари уйи, Республика трикотаж маҳсулотлари моделлари уйи ва бошқалар шуғулланади.
Тармоқлардаги корхоналар учун инженер-техник кадрлар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ва унинг шоъбалари, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент политехникуми ва вилоятлардаги коллежларда тайёрланади. Енгил саноат жаҳондаги кўпгина мамлакатларда, жумладан Италия, Франсия, Чехия, АҚСҲ ва бошқаларда ғоят тараққий этган ва шу мамлакатлар экспортида муҳим ўринда туради (яна қўшимча Кўн-поябзал саноати, Трикотаж саноати, Тўқимачилик саноати, Чинни-фаянс саноати).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |