Yeni masjid
Ени масжид (юнонча: Γενί Τζαμί, туркча: Ени Cамии Янги масжид) – Грециянинг Марказий Македония минтақасидаги Эдесса шаҳрида жойлашган собиқ масжид. 17-асрда Усмонлилар даврида қуриб битказилган масжид Болқон урушларидан кейин 1912-йилда ташлаб кетилган. У шаҳарда сақланиб қолган ягона масжид бўлиб[1][2], 1942-йилда тарих музейи сифатида қайта қурилган.
| собиқ масжид | |
Ени масжид
Γενί Τζαμί | |
| Эдессадаги Ени масжиди | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Эдесса |
| Координаталар | 40°47′54″Н 22°02′45″Э / 40.79833°Н 22.04583°Э |
| Асосий сана: 17-аср
| |
| Гумбазлар сони | 3 та |
| Гумбазлар сони | 3 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Қурилиш материаллари | тош, ғишт |
| Ҳолати | Масжид (17-аср–1912) |
Умумий маълумот
Ёдгорликнинг морфологияси ҳамда усмонли тадқиқотчи ва саёҳатчи Авлиё Чалабий томонидан 1668-йилда тилга олинганига асосланиб, масжид қурилиши 17-асрнинг ўрталарига тааллуқли деб саналанади[1]. Масжид 1942-йилда музейга айлантирилган ва у ташриф буюрувчилар учун очиқ[2].
Бино ўлчами 15 бй 20 метр (49 бй 66 фт) бўлиб, баландлиги 16 метр (52 фт), нисбатлари нафис ишланган. Унда яримшарсимон гумбазли квадрат намозхона мавжуд бўлиб, гумбаз тарози қобиқсимон кошинлар билан қопланган. Шимолий томонга мос томқопламали учта паст гумбазли, устунли очиқ айвон туташган, баланд минора эса шимоли-ғарбий бурчакда жойлашган. Бинода жами ўттиз учта дераза бор[1].
Масжид ичида бинонинг жанубий деворида меҳроб (намоз ўқиш учун токча) сақланган, шунингдек бурчакларда девор қалинлиги ичига очиладиган зинапоялар орқали чиқиладиган иккита ёғочдан ишланган квадрат балкон мавжуд. Шимолий девор бўйлаб (ҳозирга қадар сақланиб қолмаган) узун ёғоч айвон жойлашган бўлиб, бунга у томонга ҳамда масжид минорасига олиб борган кириш зинапоялари бўлганидан келиб чиқиб хулоса қилинади[1].
Ичкарида гумбазнинг радиал тартибда ишланган бўялма безаклари ҳам сақланган. Учбурчак бўлинмалар такрорланувчи геометрик шакллар ва гул нақшлари, ҳилолча туширилган юлдузлар ҳамда юраксимон чиғаноқ нақшлари билан безатилган бўлиб, булар 19-аср бадиий луғатига мансуб унсурлардир. Периметри бўйлаб, гумбаз поясида Қур’ондан парчалар битилган[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Сталидис, Георгиос. „Ени Cамии“. одйссеус.cултуре.гр. Ҳеллениc Министрй оф Cултуре анд Спорц. Қаралди: 2022-йил 6-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 „эл:Γενί Τζαμί“ (эл). эдессаcитй.гр. Қаралди: 2022-йил 7-октябр.
Адабиётлар
- Паланта, Роула. Эдесса, Cитй оф Wатерс, 1992.