Yenisey
Енисей ёки Енисеи (ненецча: Ензя’ ям’[1], эвенкча: Ионэси, хакас: Ким суғ, тива тилида: Улуг Хем)— Осиёдаги дарё. БийХем (Катта Е.) ва Ка-Хем (Кичик Е.) дарёларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Юқори оқими (ёки Улуғ-Хем) Тува сойлиги бўйлаб оқиб, сўнг Ғарбий Саян тоғ системасини кесиб ўтади ва Ғарбий Сибир чегараси бўйлаб оқади, Кара денгизининг Енисей қўлтиғига қуйилади. Уз. 3487 км (Ка-Хем дарёси бошидан 4092 км), ҳавзасининг майд. 2580 минг км².
| Енисей | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 3 487 |
| Майдони | 2 580 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Э., асосан, қор ва ёмғирдан тўйинади. Тошқин даври дарёнинг юқори қисмида апрел охирларидан сент.гача, қуйи қисмида эса май ўрталаридан августгача давом этади. Е. РФнинг энг серсув дарёси. Ўртача йиллик сув сарфи 19800 м³/сек. Қуйи қисми октабр дан июнгача, юқори қисми ноябрдан майгача музлаб ётади. Е.нинг гидроэнергия запаси катта. Дарёда Красноярск ГЕС, Саян-Шушенск ГЕС қурилган. Е.нинг транспорт аҳамияти катта. Саяногорскдан мунтазам кема қатнайди; денгиз кемалари дарёнинг қуйилиш жойидан Игарка ш.гача кириб боради. Балиқ овланади (асосан қуйи оқимида). Е. бўйида Минусинск, Красноярск, Енисейск, Игарка, Дудинка ва б. шаҳарлар жойлашган. Е.нинг ирмоклари: Ангара, Тошлоқ Тунгуска.[2]
Манбалар
- ↑ Хелимский Е. А. „Фактор Мангазейского морского хода в этнонимии и топонимии // Компаративистика, уралистика. Лекции и статьи. М., 2000. С. 351—352.“ (русча). www.пҳилологй.ру. 2019-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-март 2019-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |