Yeonnalligi
Еонналлиги (연날리기) — корейсча ўйин . Еон хитойча 鳶 „варрак“ „учуртма“ деган маънони англатувчи хитой сўзидан келиб чиққан. Ўйин тўртбурчак варраклардан фойдаланилади ва одатда Кореянинг Сеоллал байрамида ўйналади. Сеоллал пайтида варрак қуёш ботиш арафасида узоқроққа учириб юборилади сўнг ипи кесиб юборилади. Хитой ва Кореяда бу маросимни 송액영복(送厄迎福) деб ацҳади. бунинг маъноси „ омадсизликни қўйиб юбориш, омадга салом бериш“
Тарихи
Силла генерали Гим Ю-синнинг „ Самгук Саги“ китобидаги таржимаи ҳолида, бир йилдан сўнг , Силла қироличаси Жиндеок тахтга ўтирганидан бир йил ўтиб, „Юқори амалдорлар ва Еомжонг ўртасида бўлиб ўтган қўзғолондан сўнг, улкан юлдуз. Wеолсеонг юлдузи сўниб қолади. Малика ва қўл остидаги одамлар ҳам қўрқиб кетишади. Генерал юлдуз осмонга кўтарилаётгандек бўлиб кўриниши учун катта варрак ясаб учиртиди“ . Ушбу манбага қараганда, ўша пайтда варраклар кенг оммалашганлигини тасдиқлайди
Донггуксесиги шаҳрида Чоэ Еонг Гореонинг Тамна провинсиясидаги кўчманчи мўғуллар исёнчиларини бостириш учун жуда кўп катта варракларни учирганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, аскарлар душман ҳудудига етиб бориш учун учуртмаларда бўлганлиги айтилади. Бу шуни кўрсатадики, учуртма ёки варрак нафақат ўйинчоқ, балки уруш қуроли сифатида ҳам ишлатилган.