Ер буғуси ёки мамонт — қирилиб кетган жонивор, Коми мифологиясининг муҳим бир қисми. Уларнинг қолдиқларини кўпинча Европанинг шимоли ва Россия ҳудудидан топишади[1]. Сибир ва Узоқ Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган мифологик мамонт образининг кўринишларидан бири[2].

Пантеондаги ўрни

Коми халқларининг тасаввурларига кўра, Ер буғулари дунё яратилаётган даврда яшаган. Мамонт дарёлар ва жилғаларнинг яратувчиси ҳисобланган. У шунчалик оғир бўлганки, бундай юкни Ер кўтара олмаган. У юрган жойларда дарёлар ва сойлар пайдо бўлган. Охир-оқибатда, бутун дунё бўйлаб тошқин юзага келган[3].

Гидрологик обектларни яратиш мавзусида мамонт билан бир қаторда маъбудлар — Эн ва Омел ҳам тилга олинади: Эн оқар сувларни, Омел эса турғун сувлар (ботқоқлар)ни яратган.

Рус православлиги таъсири остида Коми халқлари Нуҳ кемаси ҳақида билиб олишган. Мамонт кема ёрдамида қутулишга ҳаракат қилган, аммо унга сиғмай қолган. Ер буғуси сузишга уринган, лекин қушлар унинг „шохлари“ (дандон тишлари) устига қўниб олишган ва жонивор чўкиб кетган. Мамонтларнинг йўқ бўлиб кетиши мана шу фожиали ҳолат билан боғланади[3].

Чўкиб кетган мамонт ер остида яшашни бошлаган. Коми-зирянлар дарё водийлари ҳам мамонтлар томонидан яратилган деб ишонишган — водийлар унинг ер остида юрадиган йўллари эканлигини тахмин қилишган . Коми кончилари „ер ости иблиси“ ҳақида гапириб, тупроқ тагида унинг улкан тош қолдиқлари мавжуд эканлигини айтиб юришган[3].

Ҳунармандчиликка таъсири

Коми ва шимолнинг бошқа халқлари кўпинча дарёлар, кўллар ва тоғ тизмаларидаги чўкиндилардан мамонт суякларини топганлар. Улар суяклардан дасталар, найлар, ҳайкалчалар ясашган[4]. Коми достонларида мамонт суякларидан ясалган чаналар ҳақида ҳам ҳикоя қилинган[3].

Манбалар

Адабиётлар

  • Петрухин В. Я.. Мифы финно-угров. Астрель: АСТ: Транзиткнига, 2005 — 463-бет. 

Ҳаволалар