Ер фонди бу маълум ҳудудда, унинг чегаралари ичидаги (мамлакатда, вилоятда, туманда ва ҳоказо) хўжалик юритиш мулкчилик эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара обектлари ҳисобланган барча ерларнинг йиғиндисидир.

Ер фонди — мамлакатнинг жами ер ресурслари майдони. Е.ф. ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадга кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади: 1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали (мевасиз) дарахтзорлар ва токзорлар ва б. экинлар билан банд ерлар ва б.; 2) аҳоли пунктлари (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пункти) ерлари — шаҳарлар ва шаҳарчалар, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар; 3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва б. мақсадларга мўлжалланган ерлар — кўрсатилган мақсадларга фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар; 4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — алоҳида муҳофаза этиладиган табиий худудлар эгаллаган, табиий даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек, ом-мавий дам олиш ва туризм учун фойдаланиладиган ерлар; 5) тарихиймаданий аҳамиятга молик ерлар — тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашган ерлар; 6) ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари ўчун берилган ерлар; 7) сув фонди ерлари — сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар; 8) захира ерлар — юқорида номланган Е.ф. тоифаларига ажратилмаган, маълум ижтимоий, иқтисодий ва экологик сабабларга кура халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш имкониятлари бўлмаган ерлар.

Э.ф. тўғрисидаги маълумотлар ҳар хўжалик йилнинг 1-январга нисбатан тузилади. Е.ф. маълумотлари хўжалик, туман, вилоят ва мамлакат миқёсида берилади (жадвалга қ.). Бунда Е.ф. таркибидаги ер турларининг майдон ва сифат ўзгаришлари ўз аксини топади.

Ўзбекистонда Е.ф.нинг асосий қисми (62% га яқини) қишлоқ хўжалиги ер турлари тоифаларига мансуб, қолган қисми фу-қаролар ерлари — томорқа (1%), ўрмон ва тўқайзорлар (3,2%) ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан (34,2%) иборат. Шундан суғориладиган ерлар жами ер ресурсларининг 9,6% ташкил этишига қарамай республика қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ялпи маҳсулотнинг 90% шу ерлардан олинади (Ўзбекистон Республикаси Е.ф.нинг тоифалар бўйича тақсимоти 445-б.даги жадвалда берилган).

Яна қ.

Адабиёт

  • Ер муносабатларини тартибга солишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами [И қисм], Т., 2000.

Қосимжон Раҳмонов.[1]


Ер фонди тоифалари

  1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ана шу мақсадлар учун мўлжалланган ерлар.
  2. Аҳоли пунктлари ерлари — шаҳарлар, қишлоқлар чегара чизиги ичидаги ерлар.
  3. Саноат транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар — кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун ҳуқуқий шаҳсларга берилган ерлардир.
  4. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, табиий даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек оммавий дам олиш ва туризм учун фойдаланиладиган ерлар.
  5. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашган ерлардир.
  6. Ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлардир.
  7. Сув фонди ерлари — сув ҳавзалари(дарё, кўллар, сув омборлари ва ҳ.), гидротеҳника ва сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган ерлар.
  8. Заҳира ерлар — ҳуқуқий ва жисмоний шахслар эгалигига, фойдаланишига ҳамда ижарага берилмаган, мулк қилиб сотилмаган барча ерлар.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил