Ерчой (Ортҳурус коканиcис) — раънодошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, бўйи 45 см ча. Бўғиз барглари оддий, поядагилари қисқа бандли ёки бандсиз. Гуллари сариқ, 2—7 тадан.бурма тўпгулга йиғилган. Меваси — мураккаб, писта, Ўзбекистоннинг тоғли туманларида ўсади. Е.нинг ер остки қисми таркибида геин гликозиди, 0,42% гача эфир мойи, 36% дан ортиқроқ ошловчи моддалар, органик кислоталар ва б. бор. Эфир мойининг 85% часи эвгенол. Е. халқ табобатида тиш касалликларини даволаш ва оғриқни қолдиришда, дамлама ва экстракти меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил