Ердаги юздузчалар (ҳиндча: तारे ज़मीन पर) — 2007-йилда Амир Кҳан режиссёрлигида суратга олинган Ҳиндистон мусиқий-драматик филми.

Ердаги юлдузчалар
Файл:Ердаги юлдузчалар (филм постери).жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Аамир Кҳан
Продюсер(лар) Аамир Кҳан
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Амоле Гупте
Ролларда Даршеэл Сафарй
Аамир Кҳан
Тисcа Чопра
Випин Шарма
Танай Чҳеда
Бастакор(лар) Шанкар–Эҳсаан–Лой
Шаилендра Барве
Оператор(лар) Сатяжит Панде (Сету)
Монтажёр(лар) Деэпа Бҳатиа
Студия Аамир Кҳан Продуcтионс
ПВР Пиcтурес
Дистрибютор ПВР Пиcтурес
Премера
санаси
Давомийлик 162 дақиқа[1]
Мамлакат Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Тил Ҳиндча
Бюджет ₹12 cроре
Даромад ₹98,48 cроре[2]

Сюжети

Филм Мумбайда яшовчи 8 ёшли Ишан Авасти исмли бола ҳақида ҳиёя қилади. У мактабда ўқишга қийналади, уни ҳамма ўрганишни ёмон кўради ва муаммо яратувчи деб ҳисоблаб, уни камситишади. Кўпинча унинг ижодкорлиги, санъат ва расм чизишга бўлган қобилияти эътиборга олинмайди. Унинг отаси Нандкишор, ўғилларининг ютуқларини кутадиган муваффақиятли раҳбар, онаси Мая эса Ишанга таʻлим бера олмаслигидан ҳафсаласи пир бўлган уй бекаси. Ишаннинг катта акаси Ёҳан намунали талаба бўлиб, Ишан унинг соясида қолиб кетади.

Бир куни Ишан ва унинг ота-онасини мактаб директори чақириб, унинг хатти-ҳаракати ва баҳоларини муҳокама қилади. Ишаннинг муваффақияцизликлари ва яхшиланмаслиги ҳақида гап эшитишдан чарчаган отаси уни махсус интернат мактабга юборади. У ерда Ишан ўзини ёлғизланиб қолгандек ҳис қилиб, тушкунликка тушиб қолади. Бу ҳолат у ердаги ўқитувчиларнинг қаттиқ ва шафқациз режими туфайли янада ёмонлашади. Унинг ягона дўсти — Ражан Дамодаран, у ногирон, лекин энг яхши ўқувчилардан бири бўлиб, отаси мактаб маъмуриятининг аъзоси ҳисоблангани учун у ерда оиласи билан яшайди. Ишан бир куни ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаб қолади, лекин Ражаннинг йиқилиб тушишини ва унга ёрдам бериш учун токчадан тушиб, бу фикридан қайтади. Бир куни Ражан мактабнинг қаттиққўл тасвирий санъат ўқитувчиси жаноб Холкарнинг мактабни тарк этгани ва унинг ўрнига бошқаси келиши ҳақида хабар беради.

Ривожланишида нуқсони бўлган ёш болалар учун “Лолалар” мактабининг қувноқ ва оптимист ўқитувчиси Рам Шанкар Никумб шу куниёқ интернат мактабнинг собиқ тасвирий санъат ўқитувчиси Холкар ўрнига ишга киради. Рамнинг дарс услуби Холкарникидан кескин фарқ қилади ва у дарс давомида ҳеч нарса чиза олмаганидан кейин Ишаннинг бахцизлигини сезади. У Ишаннинг ишларини кўриб чиқиб, унинг ўзлаштиришидаги муаммоси дислексиядан далолат беради деган хулосага келади. Кейин Рам Мумбайдаги Авастиснинг уйига ташриф буюради ва у ерда Ишаннинг тасвирий санъатга бўлган яширин қизиқишини билиб ҳайратга тушади. У Мая ва Ёҳанга дислексия туфайли Ишан ҳарфлар ва сўзларни тушунишда қийналиши, спортдаги муваффақияцизлиги эса унинг мотор қобилиятининг заифлигидан (бу унинг поябзал боғичларини боғлашдаги қийналишига ҳам тааллуқли) эканлигини кўрсатиб беради. Нандкишор буни ақлий заифлик ва дангасалик деб унинг гапларини қабул қилмайди.

Рам мактабга қайтиб таниқли дислексия билан яшаган одамлар мавзусида дарс ўтади. У Ишанга болалигида ўзи ҳам дислексия билан қандай курашганини айтиб, уни юпатади. Рам Ишаннинг тарбиячиси бўлиш учун директордан рухсат олади. Рам секин-аста дислексия бўйича мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган тузатиш методларидан фойдаланган ҳолда Ишаннинг ўқиш ва ёзиш қобилиятини яхшилаш устида ишлайди. Охир-оқибат, Ишаннинг юриш-туриши ҳам, баҳолари ҳам яхшиланади.

Бир куни Нандкишор мактабга ташриф буюради ва Рамга Мая билан дислексия ҳақида изланиб, вазиятни тушунганларини айтади. Рамнинг таъкидлашича, Ишанга тушунишдан кўра, уни севиб, меҳр беришлари муҳимроқ. Нандкишор ташқарида ўғли Ишаннинг ўқишга уринаётганини кўриб, кўзлари ёшланиб, ўғли билан юзма-юз туролмасдан кетиб қолади.

Ўқув йилининг охирида Рам ходимлар ва ўқувчилар учун тасвирий санъат ва ҳунармандчилик танловини ташкил қилади. Танловни рассом Лалита Лажми бошқаради. Танловда Ишаннинг иши ғолиб топилади. Ишаннининг портретини чизган ўқитувчи Рам эса 2-ўринни эгаллайди. Мактаб директори Рамнинг доимий тасвирий санъат ўқитувчиси сифатида ишга олинганини эълон қилади. Ишаннинг ота-онаси мактабнинг сўнгги кунида Ишаннинг ўқитувчилари билан учрашганда, ундаги ўзгаришларни эшитиб, ҳайратга тушишади. Нандкишор ҳис-туйғуларини енгиб, Рамга раҳмат айтади. Ишан кетишдан олдин ўқитувчиси Рам томон югуради. Рам эса уни қучоқлаб баланд кўтариб олади.

Ролларда

A smiling, young Indian boy wearing a red T-shirt, blue and white jacket, and red hat.
Амир Кҳан Даршил Сафаринингюзини кўриб: “Бу бола — Ишаан” деб айтади[3].

Манбалар

  1. ↑ „ТААРЕ ЗАМЕЭН ПАР (ПГ) – Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион“ (2007-йил 17-декабр). 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-октябр.
  2. ↑ „Тааре замеэн пар Бох Оффиcе“. Боллйwоод Ҳунгама (2008-йил 15-феврал). Қаралди: 2023-йил 28-декабр.
  3. ↑ Лике Старс он Эартҳ Бонус Дисc: Тҳе Макинг....
  4. ↑ Виж. „А леап оф фаитҳ“. Тҳе Ҳинду (2008-йил 3-феврал). 2008-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 11-апрел.
  5. ↑ „Ин 2002, Тааре Замеэн Пар wас стилл cаллед анд регистеред ас Ҳигҳ Жумп“. Боллйwоод Ҳунгама (2008-йил 28-январ). 2008-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-июл.

Ҳаволалар