Yermek Serkeboyev
Ермек Бекмуҳамедович Серкебоев (1926.4,7, Петропавловск — 2013.16.11, Олмаота) — қозоқ хонандаси (лирик баритон). Халқ артисти (1959), Меҳнат Қаҳрамони (1986). Олмаота консерваториясини тугатган (1951). 1947-йилдан Қозоқ давлат опера ва балет театрида яккахон хонанда, 1973-йилдан Олмаота консер-ваториясида ўқитувчи, профессор (1982-йилдан). Ёқимли, майин овоз соҳиби. С. қозоқ ва мумтоз операларда асосий партияларни ижро этган: Омонгелди (Тулебоев, "Омонгелди"), Эр Тарғин, Артём (Е. Брусиловский, "Эр Тарғин", "Дударай"), Алпамис (Е.Раҳмадиев, "Алпамис"), Евгений Онегин, Елецкий, Мазепа, Роберт (П.Чайковский, "Евгений Онегин", "Мазепа", "Иоланта") ва бошқа Репертуаридан шунингдек, камер ва эстрада асарлари ўрин олган. Европа, Осиё ва Америка мамлакатларида гастролда бўлган. Қозоғистон Давлат мукофоти лауре-ати (1972).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |