Yerning suv balansi
Ернинг сув баланси - муайян вақт ичида Ер юзасига ёғин кўринишида тушадиган сув миқдори билан қуруқлик ва Дунё океан и юзасидан буғланадиган сув миқдорининг нисбати. Яъни Ерда сув айланишининг сонли ифодаси. У сув баланси тенгламалари кўринишида акс эттирилади. Бунда сув кирим ва чиқимининг суюқ, буғли ва қаттиқ (муз) ҳолатидаги барча шакллари тавсифланади. Гидросферадаги 1,4–109 км3 умумий сув массасининг (В. И. Вернадский бўйича) табиатдаги сув айланишида йил давомида 518600 км3 сув қатнашади ва ерга тушадиган сув (атмосфера ёғинлари) билан ундан сарф бўладиган (буғланиш, оқим) сув миқдори деярли тенг бўлади. Бу тенглик (баланс) Ер ва унинг айрим қисмлари Дунё океани, чекка оқимли ҳудуд, ички оқими бор ҳудуд учун сув баланси тенгламалари кўринишида бўлади. Тенгламаларда кирим қисми элементлари сифатида Дунё океани юзасига (Хо), қурукликнинг чекка оқимли ҳуду-дига (Хз), қуруқликнинг ички оқимли (берк) ҳудудига (Хи) ва уларнинг йиғиндиси сифатида бутун Ер сиртига (ХЕР) ёғадиган йиллик ёғин миқдорларини ҳисобга олиш зарур.
Шуларга мос равишда Дунё океани юзасидан (Зо), қуруқликнинг ички (берк) оқимли худудидан (Зв) ва уларнинг йиғиндиси — Ер курраси юзасидан (ЗЕП) бўладиган йиллик буғланиш миқдорлари тенгламаларнинг чиқим қисмини ташкил этади. Сув баланси тенгламаларида қуруқликдан Дунё оке-анига ёки у билан туташ бўлган денгизларга дарёлар оқизиб келтирадиган йиллик оқим миқдори (Йр) ҳам ҳисобга олинади. Кирим ва чиқим қисмларининг қабул қилинган белгиларига асосан сув баланси тенгламалари дастлаб Ер сиртининг айрим қисмлари учун тузилади:а) Дунё океани учун қуйидагича ифодаланади:ЗО=ХО+ЙЗ;б) чекка оқимли ҳудуд учун:в) ички оқимли ҳудуд учун эса: Зу=Ху кўринишида ёзилади. Юқоридаги тенгламаларнинг йиғиндиси бутун Ер учун сув мувозанатини ифодалайди:З0+Зз+Зу=Х0+Хз+ХуОхирги ифода Ер сиртига тушадиган ёғин миқдори (ХЕР) ундан бўладиган буғланиш (ЗЕП)ра тенглигини кўрсатади. Олимларнинг ҳисобига кўра, Ер юзасига ҳар йили ўртача 577 минг км3 ёки 1130 мм ёғин тушеа, худди шунча миқдордаги сув буғланади.
Даре, кўл ва ер ости сувларидан суғориш, аҳоли ва саноатни сув билан таъминлашда фойдаланилиши Е.с.б. эле-ментлари нисбатини ўзгартиради. Агротехник ва агроўрмонмелиоратив тад-бирлар тупроқнинг инфилтрацион хусусиятларини оширади. Бу эса ўз навбатида далалардан келган сувларнинг юза оқимини камайтиради, тупроқ нами, унинг буғланиши ва транспирациясини оширади ҳамда грунт сувлари ҳажмини бир оз кўпайишига сабаб бўлади.
Шаҳарлар ривожланиши, саноат корхоналари ва йўллар қурилиши тупроқнинг инфилтрация хусусиятларини камайтиради, юза оқимини кўпайтириб ер ости сувларнинг озиқланишни заифлаштиради. Грунт сувларининг миқдори мелиоратив тадбирлар, шахта ва карерлардан ер ости сувларини сўриб олиш натижасида анча ўзгаради.
Э.с.б.ни ташкил қилувчи ҳисоблар сув режимини ўрганиш учун гидрология ва метеорологияда кенг қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |