Ертўла — 1) қад. ерни ўйиб қурилган турар жой; бошпана. Тўртбурчак, думалоқ шаклда қурилган, баъзилари эса ердан бир оз юқори кўтарилиб, томи ёғоч билан, унинг устига шох-шабба ва тупроқ ташлаб ёпилган; ўртасида ўчоқ, девор ёнларида тахта ёки тупроқдан қилинган супачалар бўлган. Юқори палеолит давридан бошлаб бошпана сифатида кенг фойдаланилган; ҳозир ҳам ўзлаштирилаётган ерларда, уруш ҳаракатлари кетаётган жойларда учраб туради; 2) уйлар тагига ер сатҳидан 1,5 м ва ундан ортиқ чуқур қилиб қуриладиган хоналар. Е.дан маҳсулотлар сақланадиган омбор сифатида ва б. мақсадларда фойдаланилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил