Ертомирлар — тоғ жинси ёриқларини тўлдирган минерал жисмлар. Икки йўналишда чўзилган бўлади. Тоғ жинсларидаги ёриқларнинг минерал моддалар билан тўлишидан ёки ёриқлар бўйлаб минерал моддаларнинг тоғ жинси билан метасоматик ўрин алмашинишидан ҳосил бўлади. Ертомирлар оддий — якка минералли ёриқлар ва мураккаб — ўзаро чигаллашиб кетган ёриқлар тўплами, майдаланган ёки сланеслашган зоналар ҳолида учрайди. Тасбеҳсимон, тўрсимон, камерали, линзасимон, шохсимон, эгарсимон, зинасимон, пацимон ва бошқа хиллари учрайди. Атроф жинслар билан бўлган алоқасига кўра кесиб ўтувчи ва қатламли ертомирлар бўлади. Ертомирлар узунлиги 1 км дан 200 км гача (Калифорниядаги олтин рудали эртомир), чуқурлиги 3 км дан зиёд (Ҳиндистондаги Колар конида). Ўлчами ва ётиш шароитига кўра апофиза ва томирчалар шакллари фарқ қилинади. Ертомирлар билан кўпчилик минерал хом ашё конлари боғлиқ (олтин, кўрғошин-рух рудалари, волфрам, симоб ва бошқа). Ертомирларнинг геологик ва ишланадиган эксплуатация қатлам қалинлиги фарқ қилинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил