Есил — (қоз. Есіл, ەسىل) Акмола вилояти Есил туманининг маъмурий маркази, шаҳар, темир йўл стансияси. Вилоят маркази саналмиш Кўкчатов шаҳридан жануби-ғарбга томон 335 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси 11,1 минг киши (2012).

Есил

қоз. Есіл
шаҳар
51°57′20″Н 66°24′15″Э / 51.95556°Н 66.40417°Э / 51.95556; 66.40417
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Акмола вилояти
Туман Есил тумани
Ҳукумат
 • Аким Рахметов Қали Султанахмедович
Асос солинган 1963
Иқлим тури кескин континентал
Аҳолиси
 (2012)
11 121[1]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71647[2]
Почта индекс(лар)и 020900[3]
Автомобил коди C, 03
Yesil xaritada

Тарихи

Пойдевори Акмола — Қараталди темир йўлини барпо эцишга боғлиқ 1939-йили қурилди. 1955-йили Есил туманининг ташкил топиши билан аввалги Есил кенти туман марказига, 1963-йили шаҳарга айланди.

Саноати

Есилда темир-бетон буюмлар заводи, қурилиш, автомабил маҳкамалари, нефт базаси, пиво заводи, элеватор ва бошқалар фаолият юртимоқда.

Ижтимоий соҳа

Шаҳарда босмахона, болалар боғчаси, 2 мактаб, техник лицей, мусиқа мактаби, Орқалиқ тиббиёт училишининг филиали, маданият уйи, клуб, кинотеатр, кутубхона, стадион, касалхона, шифохона, доріхона, санитар-эпидемиологик стансия, меҳмонхона бор. Шаҳар аҳолиси Кўкчатов, Астана, Қўстаной, Орқалиқ шаҳарлари билан темир йўл ва автомобил йўллари орқали боғланади[4]

Манбалар