Есил тумани — Оқмўла вилоятининг ғарбий қисмида жойлашган. 1936-йили ташкил топган. Майдони 7,8 минг км². Аҳолиси 26,2 минг киши, ўртача зичлиги км²-га 3,3 кишидан тўғри келади (2013). Туманнинг маъмурий маркази — Есил шаҳри.

Есил тумани
қоз. Есіл ауданы
туман
Таркибида Акмола вилояти
Маъмурий маркази Есил
Асос солинган санаси 1936-йил
Аким Рахметов Қали Султанахмедович
Расмий тиллар қозоқ, рус
Аҳоли (2013) 26,239[1]
Зичлиги 3,3 киши./км²
Миллатлар таркиби Руслар - 38,49%
Қозоқлар - 26,90%
Украинлар - 15,04%
Олмонлар - 5,28%
Белоруслар - 4,01%
Татарлар - 3,13%
бошқалар - 7,15%[2][3]
Динлар таркиби христианлар, мусулмонлар
Майдони 8 000 км²
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 1647 [4]
Почта индекси 020900-020920[5]
Автомобил рақами коди C, 03
Харитада
Yesil tumani xaritada

Аҳолиси

Аҳолиси 26,2 минг киши, ўртача зичлиги км²-га 3,3 кишидан тўғри келади (2013). Туман аҳолисининг миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин:(1-январ 2010-йил)[2][3]

Иқлими

Иқлими кескин континентал. Қиши совуқ, ёзи иссиқ ва қурғоқ. Январ ойининг ўртача ҳарорати −17 — 18ºС. Июлники 20 — 21 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори 300 – 350 мм[6].

Ижтимоий соҳа

Туманда умумий билим берувчи 31 та мактаб, мусиқа ва спорт мактаблари, 3 та касбий-техник мактаб, клублар ва маданият уйлари, меҳмонхона, тиббиёт маҳкамалари, санитар-эпидемиологиялик стансия, 14 та фелдшер-акушерлик, 9 та шифокорлик пунктлар бор.

Аҳоли пунктлари

  • Есил
  • Московскоэ
  • Оқсой
  • Бузулук
  • Красивоэ
  • Курскоэ
  • Речноэ
  • Двуречний
  • Раздолноэ
  • Ковилная
  • Свободний
  • Юбилейноэ
  • Ярославка
  • Ленинскоэ

Манбалар

Ҳаволалар