Yessentuki
Ессентуки — РФ Ставропол ўлкасидаги шаҳар (1917-йилдан). Темир йўл стансияси. Аҳолиси 88 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Кавказ минерал сувлари гуру-ҳидаги балнеологик курорт. Подкумок дарёси водийсида, 600—640 м баландликда жойлашган. Иқлими мўътадил континентал. Ёзи илиқ, қиши юмшоқ. Июлнинг ўртача температураси 20°, январники —4°. Йилига 520 мм ёғин ёғади. Минерал карбонатли булоклар суви ичилади ва қадоқланиб жўнатилади, ессентуки, нарзан суви ваннасига тушилади. Тамбукан кўлидан келтирилган балчиқ билан даволаш ҳам қўлланади. Меъда-ичак, жигар, жигар ва ўт йўллари, моддалар алмашинуви бузилиши (ортиқча семириш, подагра, қандли диабет) касалликлари билан огриган беморлар даволанади. Е. 1798-йилда қурилган ҳарбий истеҳком ўрнида 1839-йилда вужудга келган. Ўша йилдан курорт сифатида ривожланмоқда. Озиқовқат (жумладан, минерал сув қадоқлаш) ва енгил саноат корхоналари бор. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |