„Естердай“ (таржимаси „Кеча“) — „Тҳе Беатлес“ инглиз гуруҳи ижро этган қўшиқ. Қўшиқни Паул МcCартней ёзган, аммо Леннон–МcCартней муаллиф ўлароқ кўрсатилган. „Естердай“ илк бор 1965-йилнинг августида „Ҳелп!“ албомида эълон қилинган. АҚШда эса ўша йилнинг сентябрида сингл қатори чиқарилган. Қўшиқ АҚШ хит-парадларида биринчи поғонага кўтарилган. 1966-йилнинг мартида Буюк Британияда эълон қилинган „Естердай“ мини-албоми ҳамда 1966-йилнинг июнида АҚШда эълон қилинган „Естердай анд Тодай“ албомига киритилган.

„Естердай“
Тҳе Беатлес сингли
Б томон „Аcт Натураллй“
Чиқарилган санаси
  • 6-август 1965-йил (Буюк Британия)
  • 13-сентябр 1965-йил (АҚШ)
Ёзиб олинган 14-, 17-ийин 1965-йил
Студия ЭМИ, Лондон
Жанр Чамбер поп[1]
Давомийлиги 2:03
Лейбл Cапитол
Қўшиқ муаллиф(лар)и Леннон–МcCартней
Продюсер(лар) Георге Мартин
Тҳе Беатлес АҚШ хронологияси
„Ҳелп!“
(1965)
„Естердай“
(1965)
„Дай Триппер“ / „Wе Cан Wорк Ит Оут“
(1965)
Тҳе Беатлес Буюк Британия сингллар хронологияси
Лет Ит Бе
(1970)
Естердай
(1976)
Баcк ин тҳе У.С.С.Р.
(1976)
Клипи
„Естердай“ ЁуТубеда

МcCартней торли квартет билан ижро этган „Естетрдай“ Тҳе Беатлес гуруҳи аъзоси ижро этган илк яккахон қўшиқдир. Қўшиқ бугунга қадар машҳур бўлиб қолмоқда. Қўшиқнинг 2 200 дан ошиқ кавер версияси ёзилган бўлиб, тарона мусиқа тарихидаги энг кўп кавер қилинган асарларнинг биридир.[изоҳ 1][3] ББC Радио 2 радиоси 1999-йил мусиқа мутахассислари ҳамда тингловчилар ўтказган сўровда ХХ асрнинг энг яхши қўшиғи деб топилган. 2000-йилда эса „МТВ“ телеканали ҳамда „Роллинг Стоне“ журнали „Естердай“ ашуласини энг яхши поп қўшиқ деб топган. Қўшиқ 1997-йил „Граммй шон-шараф зали“га (инглизча: Граммй Ҳалл оф Фаме) киритилган. Броадcаст Мусиc Инcорпоратед (БМИ) маълумотларига кўра, қўшиқ ХХ асрда 7 миллион мартадан кўп ижро этилган[4].

„Естердай“ айрилиқ ҳақидаги ғамгин баллададир. Қўшиқ ижрочиси севгилиси билан бирга бўлган кечаги кунни қўмсайди[5]. МcCартней қўшиқни ёзиб олишда қатнашган ягона гуруҳ аъзосидир. Қўшиқ Беатлес гуруҳининг бошқа рилизларидан шу қадар фарқ қилганки, гуруҳ аъзолари қўшиқ Буюк Британияда сингл ўлароқ чиқарилишига тўсқинлик қилган, аммо бошқа гуруҳлар тезда ашуланинг каверини сингл ўлароқ чиқара бошлаган. 1976-йилга бориб қўшиқ Буюк Британияда сингл ўлароқ чиқарилган ҳамда мамлакат хит-парадида 8-поғонагача кўтарилган.

Изоҳлар

  1. ↑ „Гуиннесс Wорлд Реcордс“ бир пайтлар 2 200 марта кавер қилинган „Естердай“ ашуласини тарихдаги энг кўп кавер қилинган қўшиқ деб топган. Аммо Георге Гершwин „Поргй анд Бесс“ операси учун ёзган „Суммертиме“ арияси 30 000 дан ошиқ марта кавер қилингани иддао қилинади[2].

Манбалар

Сноскалар

  1. ↑ Горлински 2010, с. 275.
  2. ↑ „Тҳе Суммертиме Cоннеcтион“. 7-сентябр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2011-йил.
  3. ↑ Гуиннесс Wорлд Реcордс 2009.
  4. ↑ „БМИ Анноунcес Топ 100 Сонгс оф тҳе Cентурй“. БМИ (13-декабр 1999-йил). Қаралди: 26-июн 2016-йил.
  5. ↑ „Топ 21 Сонгс Абоут Носталгиа“. Cонсеқуэнcе оф Соунд (3-сентабр 2018-йил). Қаралди: 30-июн 2019-йил.[сайт ишламайди]

Адабиётлар

Ҳаволалар