Yetarli asos qonuni
Етарли асос қонуни - ҳар бир фикрнинг асосли, исботланган бўлиши, бошқа фикрлар билан зарурий боғлиқлиги ҳақидаги мантиқий қонун.
Унда қар қандай чин фикр асосланган бўлмоғи, яъни унинг чинлиги бошқа чин фикр билан асосланган, ундан мантиқий келиб чиққан, у билан исботланган бўлиши лозим. Акс ҳолда фикрдаги изчиллик, мантиқий тартиб бузилади. Е.а.қ. обектив муносабатларни, хусусан, борлиқдаги сабабий боғланишларни акс эттириш асосида шакллангандир. Мас, қирда буғдойнинг яхши кўкариши, мўл ҳосил бериши ёмғирнинг ўз вақтида ёғиб туришига боғлиқ. Ёмғир ёғиши булутнинг пайдо бўлиши ва тўпланишига, бу эса, ўз навбатида, ердаги сувларнинг етарли даражада буғланишига боғлиқ. Демак, сабаб ва оқибат мавжудлиги мутлақо ўзгармас хусусият эмас. Бироқ, оламда ҳар бир нарса ва ҳодиса сабаб ва оқибат шаклида кўриниши мумкин, чунки тайин нарса ва ҳодисалар эмас, умумий боғланиш, ўзгариш, ривожланиш абадийдир. Е.а.қ. обектив реалликни тўғри акс эттириш, жумладан фаннинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |