Етти пир - Бухоро вилоятининг турли туманларида жойлашган, муқаддас зиёратгоҳлар мажмуаси, нақшбандия тариқатининг кетма-кет етти ҳалқаси. Бу ҳалқа Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан бошланиб, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжирфағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобо Самосий, Хожа Саййид Амир Кулол орқали Хожа Баҳоуддин Нақшбанд билан тугайди. Саййид Васлий Самарқандийнинг 1913 йили тожик тилида ше’рий йўл билан битилган «Назм ас-силсила» асарида етти пир силсиласи ва унинг кетма - кетлиги ҳақида келтирилган.

Ўтган асрлардан буён етти пир қабрини бир кунда юқорида келтирилган кетма-кетликка қат’ий амал қилган ҳолда зиёрат қилиш ан’анаси шаклланган. Ҳаттоки, зиёрратгоҳга келган хорижликлар ҳам шу ан’анага амал қилишади. Фақат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қабрига ўтишдан олдин шу мажмуада жойлашган унинг онаси қабрини зиёрат қилиш қоидага киритилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 73.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.