Евдокия Михайловна Бутовская (1917. 28. 12, Полтава – 1982. 7. 1, Тошкент) – сейсмолог олима. Ўзбекистон фанлар академияси мухбир аъзоси (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). физика, математика, фанлари директори (1971). Ўрта Осиё давлат университетни тугатган (1940). Ўзбекистон фанлар академияси математика институти сейсмология бўлими ташкилотчиси ва раҳбари. Геология ва геофизика институти сейсмология лаборатория мудири (1963-йилдан). Асосий илмий ишлари зилзила муаммоларига, зилзила ўчоғини ва сейсмик режимини аниқлашга, жойларни сейсмик раёнлаштиришга, Ер пўстининг чуқур қисмларини ўрганишга доир. Ўзбекистондаги 10га яқин сув омборларининг мукаммал сейсмик раёнлаштиришга раҳбарлик қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981).

Евдокия Бутовская
Таваллуди 28-декабр 1917-йил
Вафоти 7-январ 1982-йил
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги СССР
Таълими Ўрта Осиё давлат университети (1940)
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobi

Адабиётлар