Евдокс Книдлик (Биёхок Ктйюз) (тахминан мил. ав. 408—355 йиллар) — юнон математиги ва астрономи. Мил. ав. тахминан 380-йил Мисрга саёҳат қилиб, у ерда астрономия ва математика бўйича маълумотлар тўплади. Она юрти Книд шаҳрида математиклар ва астрономлар мактабини ташкил қилди, расадхона қурди, сайёралар ҳаракатининг математик назариясини ишлаб чиқишга уринди. Нисбатлар назариясини ва унга асосланган олтин кесим қоидасини ҳамда қамраш усули деб аталган усулни яратди. Шу усул ёрдамида пирамида ҳажми у билан бир хил асос ва баландликка эга бўлган призма ҳажмининг учдан бирига тенг, деган теоремани исбот қилди. Евдокс асарлари бизгача этиб келмаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар