Yevgeniy Belyayev
Евгений Александрович Беляев (1895.9(21).2 1964.5.9) — шарқшунос, исломшунос олим. Тарих фанлари доктори (1962). Миср Араб Республикаси Фанлар академияси фахрий аъзоси (1964). Москва шарқшунослик институтини тугатган (1922). Москва шарқшунослик институти, Чет тиллар ҳарбий институти, Халқаро муносабатлар институти ва Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтида ишлаган (1922 — 1964). Асарлари ислом тарихи ва араб мамлакатларининг ўрта асрлар тарихига доир.
Манбалар
- Араби, ислам и арабский халифат в раннеэ средневекове, М., 1965.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |