Yevgeniy Bertels
Бертелс Евгений Эдуардович (1890-йил 13-декабр ёки 25-декабр, Петербург — 1957-йил 7-октябр, Москва) – шарқшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси (1956). Туркманистон Фанлар академияси (1951) фахрий аъзоси.
| Евгений Бертелс | |
|---|---|
| Бертелс Евгений Эдуардович | |
| Таваллуди |
|
Ўзбекистонда (1944) ва Тожикистонда (1946) хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор (1928), филология фанлари доктори (1935). Петербург университетининг қуқуқшунослик (1914) ва шарқ (1918) факултетларини тамомлаган. Фанлар академияси Осиё музейи (кейинчалик Шарқшунослик институти)да (1918—42, 1946-йилдан умрининг охиригача), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида, айни вақтда Ўрта Осиё давлат унтида (1942—46) ишлаган. Б. Яқин ва Ўрта Шарқхалқлари, айниқса туркий халклар маданияти, тили, адабиёти, тарихига оид нлмий ишлар яратган. Суфнйлик тариқати ва адабиётига аюҳида эътибор берган. Мазкур соҳалар бўйича матншунослик мактаби асосчиларидан бири. Фирдавсий (1935), Низомий (1940), Навоий (1948), Жомий (1949) ижоди ҳақида монографиялар яратган. Низомийнинг „Искандарнома“ асарининг илмийтанқидий матнини тайёрлаган (1948), Фирдавсий „Шоҳнома“сининг илмийтанқидий матнини тайёрлашда раҳбарлик қилган. Форс, ўзбек, тожик, туркман адабиётлари тарихидан очерклар ёзган (1928—35). Ўзбек ёзувчилари, жумладан Ойбек ва унинг „Навоий“ романи ҳақида илмий тадқикртлар олиб борган.
Манбалар
- Избранниэ труди 1т. 1—5], Москва, 196086.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Бертелс Евгений Эдуардович (Библиографические очерки о деятелях обшественних наук Ўзбекистана], |т. 1], Т., 1976.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Евгений Бертелсга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |