Yevgeniy Berzin
Евгений Валентинович Берзин (туғ. 1970-йил 3-июн, Виборг, СССР [1]) — совет ва россиялик велоспортчи, Европанинг учта энг нуфузли кўп кунлик пойгаларидан (Жиро д’Италия) бирида ғолиб чиққан Россиянинг биринчи вакили[2]. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1990)[3].
Биография
Евгений Берзин 1970-йил 3-июнда Виборг шаҳрида туғилган. У 1977-йилда мактабнинг бошланғич синфларида ўқиб, велосипед ҳайдаш билан шуғуллана бошлаган. СССРда хизмат кўрсатган мураббий А. Гусятников[4] раҳбарлигида спорт машғулотларидан ўтган. 1988-йилда ўсмирлар ўртасида Россия ва жаҳон чемпионатларида ғолиб чиқган.
Спорт мартабаси
Евгений ўзининг энг катта муваффақиятига 1994-йилда профессионал фаолиятини бошлаганидан сўнг эришди, ўшанда у кутилмаганда Россия ва собиқ Совет велосипедчилари орасида биринчи бўлиб Гиро д’Италия велопойгаси ғолибига айланди[5]. Ўша пойгада у уч босқичда ғолиб чиқди, 19 кун давомида пешқадамлик қилди ва натижада италиялик Марко Пантани ва испаниялик Мигел Индураин каби машҳур рақибларини ортда қолдирди[6].
Кейинги йили худди шу велопойгада Евгений 2-бўлди. 1996-йилда „Тур де Франс“ пойгаларининг бирида ғалаба қозониб, икки кун давомида пойга пешқадами бўлди. 1997-йил 19-октябрда Берзин Бордеаухда трекдаги соатлик пойгада рекорд ўрнатишга ҳаракат қилди, аммо уриниш муваффақияциз бўлди. Спорт мартабасини тугатгандан сўнг, у Италияда яшаб, у ерда автомобиллар сотиш билан боғлиқ бизнес билан шуғулланган[7]. 2007-йилда у Олег Тинков жамоасида ўйнашни хоҳлаб, спорт мартабасини давом эттириш ниятида эди, аммо жамоага 37 ёшли Берзин керак эмас эди. Шу билан спортчининг велоспортдаги фаолияти якунланди[8].
Асосий ютуқлар
Манбалар
- ↑ ҳттпс://ҳмонг.ру/wики/Эвгени_Берзин
- ↑ ҳттпс://ҳмонг.ру/wики/Эвгени_Берзин
- ↑ ҳттпс://ҳмонг.ру/wики/Эвгени_Берзин
- ↑ „Гусятников Александр Михайлович - Биография“. www.биографижа.ру. 2017-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-июн.
- ↑ ҳттпс://ҳмонг.ру/wики/Эвгени_Берзин
- ↑ ҳттпс://ҳмонг.ру/wики/Эвгени_Берзин
- ↑ ҳттпс://ҳмонг.ру/wики/Эвгени_Берзин
- ↑ „БЕРЗИН Евгений Валентинович | Российскиэ спорцмени и спесиалисти | Спортивная Россия“ (ру). инфоспорт.ру. Қаралди: 2022-йил 30-август.