Евгений Геннадевич Черемисин (1988-йил 29-февралда туғилган, Ёрчолли, Татар АССР) – россиялик футболчи , дарвозабон. Ўзбекистон олий лигасида 30 дан ортиқ ўйин ўтказган.

Евгений Черемисин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Евгений Геннадевич Черемисин
Таваллуд санаси 1988-йил 29-феврал (1988-02-29) (38 ёш)
Таваллуд жойи Ёрчолли, РСФСР
Бўйи 1.92 м (6 фт 3 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Нефтекҳимик
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2007 Нефтекҳимик 36 (0)
2008—2010 Рубин Казан 0 (0)
2008 → Рубин-2 Казан (ижара) 5 (0)
2010 → Дйнамо Ст. Петерсбург (ижара) 2 (0)
2011—2012 Нефтекҳимик 2 (0)
2012—2013 Рубин-2 Казан 25 (0)
2013—2014 Рубин Казан 0 (0)
2013 → Факел Воронеж (ижара) 1 (0)
2014 → Нефтекҳимик (ижара) 0 (0)
2014 КАМАЗ 0 (0)
2015—2016 Нефтчи 30 (0)
2018—2019 Қизилқум 43 (0)
2020 ФC Каганат
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Челнидаги „Заря“ футбол мактаби тарбияланувчиси, биринчи мураббийи Геннадий Андреэвич Кадилский[1]. Профессионал футболга Нижнекамскнинг „Нефтекҳимик“ жамоаси билан кириб келган. Клуб билан 2005-йилда Россия кубоги ўйинларида ва 2006-йилда иккинчи дивизионда дебют қилган. Нижнекамск жамоасида икки мавсум давомида у миллий чемпионатларда 36 ўйин ўтказган.

2008-йилда у Қозоннинг „Рубин“ клубига ўтди. Клубда Россия чемпионатида жамоас билан асосий таркиб ўйинчиси сифатида бирорта ҳам ўйин ўтказа олмади. Мамлакат кубогида у битта ўйинда иштирок этди – 2010-йил 13-июлда Астраханнинг „Волгар“ жамоасига қарши[2] . 2010-йилда Ҳамдўстлик кубоги ғолиби бўлди[3]. Рубин-2 ва Рубин жамоаси таркибида чемпионатда 39 та ўйин ўтказди ва 44 та гол ўтказиб юборди. Факел Воронезҳ ижарага ўтди, жамоада бор-йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди. 2014-йилда эса Нефтекҳимик клубларига ўтди, клубда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Шу йил ФC КАМАЗ клубига қўшилди.

2015-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтди. У Ўзбекистон олий лигасидаги дебют учрашувини 2015-йил 14-март куни „Шўртан“га қарши ўйинда ўтказди[4]. Мавсум давомида у барча 30 учрашувни асосий таркибда ўтказди. Жамоаси бвилан сўнгги бир неча йил ичида энг яхши натижа – бешинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бироқ мавсум якунида хорижлик дарвозабонларнинг Ўзбекистон чемпионатида ўйнаши тақиқлангани боис, дарвозабон „Нефтчи“ни тарк этишга мажбур бўлди[5].

2017-йил бошида у Белоруссиянинг „Ислоч“ клубига кўрикка борган, аммо трансфер муваффақиятли амалга оширилмаган[6]. 2018-йилда Ўзбекистон суперлигаси вакили Қизилқум клубига қўшилди. Клубда 43 та ўйинда майдонга тушди. клубда 2 мавсум ўйнади. Сонъг, Қирғизистоннинг Каганат клубига ўтди.

Ютуқлари

  • Россия Суперкубоги: 2010

Манбалар

Ҳаволалар