Yevgeniy Kondratyev
Евгений Владимирович Кондратев — (1946-йил 14- февралда туғилган — 1968-йил 3-сентябрда вафот этган) ўқ отиш бўйича совет спортчиси, милтиқдан отишга ихтисослашган, жаҳон ва СССР чемпиони, Европа чемпионати ғолиби. СССРнинг халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Евгений Кондратев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 14-феврал 1946-йил |
| Вафот санаси | 3-сентабр 1968-йил |
| Спорт | |
| Қайси спорт | милтиқдан ўқ отиш (доира нишонга) |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Жаҳон чемпионати | ||
| Кумуш | Висбаден-1966-йил | Жамоавий ишт. |
| Олтин | Болония-1967-йил | Умумжамоа ишт. |
| Европа чемпионати | ||
| Бронза | Лахти-1966-йил | Шахсий |
Таржимаи ҳоли
Евгений Кондратев йигирма ёшида отиш бўйича миллий терма жамоага аъзо бўлган[1].
- 1967-йилнинг апрел ойида Кондратев Ҳарбий ов жамияти (ССВВОО
Россия) томонидан ўқ отиш полигонида ов милтиқларидан отиш бўйича ўтказилган халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган (200 та нишондан 194 тасини урган)[2].
- Евгений Кондратев 1968-йилда Мехико шаҳри бўлиб ўтиши
режалаштирилаётган Олимпиада олдидан ўтказилаётган машғулот жараёнида миллий терма жамоадаги ҳамкасби Игор Бакалов томонидан тасодифий равишда отиб қўйилган ва ҳалок бўлган. Воқеа жойида бўлган гувоҳларнинг сўзларига кўра, Бакалов хавфсизлик бўйича белгиланган кўрсатмалар асосида омборда мерганлар учун аллақачон тайёрлаб қўйилган тўппончани олади ва уни ташқарига олиб чиқиши тақиқланлиги сабаб шу ернинг ўзида синовдан ўтказмоқчи бўлади[3]. Атрофида бошқа одамлар борлиги учун спортчи қуролни ҳеч ким йўқ бўлган томон — яъни эшик тарафга қараб йўналтиради. Ўша вазиятда тасодифан Кондратев қурол-яроғ омборига кириб қолади ва Бакаловнинг отган ўқи унга келиб тегади. Бакалов ўз позициясидан уни кўрмай қолган[4].
Кондратев Тошкентдаги 1-қабристонга дафн этилган.
Спортчи хотирасига бағишлаб ҳар йили Тошкент шаҳрида Е. Кондратев номидаги хотира кечаси учун танлов ўтказилиб келинади.
Спортдаги ютуқлари
Манбалар
- ↑ С. Лосев. Легенди совецкого стендового спорта (Част 9) // журнал „Мастер-ружё“, № 11 (140), ноябр 2008
- ↑ Международниэ соревнования по стрелково-охотничему спорту // журнал „Охота и охотниче хозяйство“, № 8, 1967. стр.29
- ↑ „Игорь Бакалов — «Недолет стрельца»“. Федерация стрельбы Украины. 2012-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июн.
- ↑ „Кондратьев Евгений Владимирович (1946–1968)“. Спортивный некрополь. 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-июн.
Ҳаволалар
- „Кондратьев Евгений Владимирович (1946–1968)“. Спортивный некрополь. 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-июн.
- Профил на сайте Международной федерации спортивной стрелби(ингл.) (указани толко резултати в личном зачёте)