Евгений Евгеневич Козлов (русча: Евгений Евгеньевич Козлов; 1995-йил 4-февралда туғилган) — россиялик профессионал футболчи, „Абдиш-Ата“ клуби ярим ҳимоячиси.

Евгений Козлов
Козлов Волга таркибида (2014-йил)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Евгений Евгеневич Козлов
Таваллуд санаси 1995-йил 4-феврал (1995-02-04) (31 ёш)
Таваллуд жойи Сергиев посад,
Москва вилояти, Россия
Бўйи 1.73 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Арал
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2012–2013 Витяз Подолск
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012–2013 Витяз Подолск 30 (4)
2013 →  Рубин Казан 0 (0)
2014 Волга Низҳнй Новгород 1 (0)
2014–2015 Зенит Санкт Петербург 0 (0)
2014–2015 → Зенит-2 Санкт Петербург 13 (0)
2015 →  Динамо Санкт Петербург 13 (0)
2016–2017 Спартакс Жūрмала (15)
2018–2019 Шакҳтёр Солигорск 6 (0)
2020–2021 Венцпилс 26 (11)
2021 Ақжайиқ 22 (3)
2022 Қизилжар 22 (1)
2023 Атйрау 26 (8)
2024 Моҳаммедан 10 (1)
2024 Шахтёр Қарағанди 12 (1)
2025 Атирау 8 (0)
2025– Абдиш-Ата 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2015 Россия У21 5 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 14-август учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2015-йил 25-январ учун)

Фаолияти

Сергиев Посад шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи — Романов Андрей Виталевич[1].

Илк профессионал клуби — Подолскнинг „Витяз“ жамоаси бўлиб, ушбу жамоа сафида 2012—2013-йилларда иккинчи дивизионда 30 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган[2]. 2013-йилнинг биринчи ярмида Қозоннинг „Рубин“ клубида ижара асосида ўйнаган ва ёшлар жамоаси таркибида 5 та учрашувда майдонга тушган.

2014-йилда Нижний Новгороднинг „Волга“ клубига ўтган[3]. 15-май куни чемпионатнинг сўнгги турида „Урал“ клубига қарши кечган уй учрашувида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, асосий таркибдаги ягона ўйинини ўтказган.

Сентябр ойида Санкт-Петербургнинг „Зенит“ клубига ўтган. Зенит клубининг ёшлар жамоаси сафида 5 та, ПФЛ чемпионатида „Зенит-2“ таркибида 13 та ўйинда иштирок этган. 2015-йил июл ойида „Динамо“ (СПб) клуби сафига қўшилган. 2016-йил февралида „Лахти“ жамоаси таркибида Финландия Лига Кубогида 2 та учрашув ўтказган.

2016-йили Латвиянинг „Спартак“ (Юрмала) клубига ўтган ва бу жамоа билан икки марта — 2016 ва 2017-йилларда Латвия чемпиони бўлган. 2017-йилда чемпионатнинг энг яхши футболчиси, энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилган ва 10 та гол уриб, энг яхши тўпурар унвонини бўлишиб олган (рақиб жамоанинг четлатилгани сабабли яна 2 та голи ҳисобга олинмаган). Еврокубок турнирларида 4 та ўйин ўтказган.

2018-йили Беларуснинг „Шахтёр“ (Солигорск) клуби сафига қўшилган[4]. Биринчи мавсумда 6 та ўйинда майдонга тушган, 2019-йилда эса асосан ўринбосарлар жамоасида ўйнаган.

2020-йилдан Латвиянинг „Венцпилс“ жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

2024-йил 16-январ куни Ҳиндистон Суперлигаси иштирокчиси „Моҳаммедан Спортинг“ клуби Козлов билан шартнома имзолаганини эълон қилганн[5][6].

Шахсий ҳаёти

Укаси Алексей (1999-йилда туғилган) ҳам футболчи, дарвозабон позициясида ўйнайди.

Ютуқлари

Спартакс Жūрмала
  • Латвия чемпиони (3): 2016, 2017[7], 2020.
  • Латвия кубоги финалчиси: 2016
Моҳаммедан

Шахсий

  • Латвия Олий лигасининг энг яхши тўпурари: 2017-йил

Манбалар

  1. ↑ „Двойной успех российского нападающего“. 2017-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-ноябр.
  2. ↑ „Cареэр Суммарй“. Руссиан Фоотбалл Унион (2013-йил 7-апрел). 2013-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-апрел.
  3. ↑ „Гаме Репорт“. Руссиан Премиэр Леагуэ (2014-йил 15-май). 2018-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-май.
  4. ↑ „Лучший игрок чемпионата Латвии Евгений Козлов подписал двухлетний контракт с «Шахтером»“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
  5. ↑ „Wелcоме то тҳе Cитй оф Жой!“. тwиттер.cом/МоҳаммеданСC. Моҳаммедан СC (Колката) Тwиттер (2024-йил 16-январ). 2024-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
  6. ↑ Гупта, Сабясачи „মহামেডানের চমক এইবার আইলিগের অন্যতম দামী এই বিদেশি“ (эн-УС). Бонг Фоотбалл (2024-йил 17-январ). 2024-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-январ.
  7. ↑ Евгений Козлов Соccерwай сайтида
  8. ↑ „Моҳаммедан СC беац Шиллонг Лажонг то wин маиден И-Леагуэ титле, жоинс Моҳун Баган СГ, Эаст Бенгал ин ИСЛ“. спорцтар.тҳеҳинду.cом. Шиллонг: Спорцтар (2024-йил 6-апрел). 2024-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-апрел.
  9. ↑ „Моҳаммедан СC cлинч маиден И-Леагуэ титле“. онманорама.cом. Шиллонг: Манорама Неwс Онлине (2024-йил 6-апрел). 2024-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.

Ҳаволалар