Yevgeniy Mamut
Евгений Шамаевич Мамут (1942-йил, Тошкент) украиналик ва америкалик кинематографик махсус эффектлар бўйича мутахассис, аниматор, Осcар кино мукофоти лауреати.
| Евгений Мамут | |
|---|---|
| Таваллуди |
9-июл 1942-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари | Осcар |
Оиласи, болалиги, таълими
Евгений Шамаевич 1942-йил 9-июлда Тошкентда таваллуд топган. Ота-онаси ва синглиси билан 1977-йилда АҚШга кўчиб ўтишган, бир йилдан сўнг у ердан ҳам кўчиб кетишган.
Евгений Мамут 1949–1959-йилларда Харков шаҳридаги 95, 48, 9-мактабларда ўқиган. 1961–1963-йиллар оралиғида Харков қурилиш техникумида техник-электрик мутахассислиги бўйича ўқиган. 1971-йил электр муҳандислиги бўйича (ХПИ) диплом олган. Евгений 1970–1978-йилларда ХПИ киностудиясида муҳандис бўлиб ишлаган. У микроскоп остида суратга олиш технологиясини ишлаб чиқди[1].
Шахсий ҳаёти
Шамаевич 1996-йилда машҳур график ва анимация устаси Ирина Борисовага уйланган.
Киностудия
Евгений ўз ижодий фаолиятини дастлаб 1957-йилда Владимир Петрович Зубара, кейинчалик эса 1965-йилдан Аркадий Михайлович Фаустов раҳбарлигида Харков политехника институти халқ киностудиясида бошлаган.
Мамут „Менинг ҳамкасбларим ҳозир дунёга машҳур одамлар: визуал эффектлар бўйича мутахассислар жол Хайнек ва Жефф Клейзер“, – деб эслайди.
Евгений Мамут 1996-йилда Массачусец штатининг Ленокс шаҳрига кўчиб ўтиб, Масс Иллусион компанияси билан ишлашни бошлаган. У ерда „Звёзний десант“ (Старшип Трооперс, 1997) ва „Матрица“ (Тҳе Матрих, 1999) филмлари учун визуал эффектлар яратган[2].
Мукофотлари
Евгений Шамаевич 1962-йил Москвадаги ВДНХ кумуш медали билан тақдирланган.
1982-йил „Тимех“ соатларини реклама қилгани учун „CЛИО АWАРД“ мукофотига сазовор бўлган.
Евгений Мамут 1987-йилда учта ҳамкасби билан биргаликда „Осcар“ мукофотига сазовор бўлган.
Ижоди
Евгений Мамут 700 та реклама ва 40 та филм яратишда иштирок этган.
Манбалар
- ↑ „ХАРЬКОВ КИНЕМАТОГРАФИЧЕСКИЙ…“. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
- ↑ „Харьковский «Чужой» с «Матрицей» для «Звездных войн»: история советского эмигранта, совершившего переворот в киноиндустрии США“. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.