Yevgeniy Polivanov
Евгений Дмитриевич Поливанов [1891.28.2 (12.3), Смоленск - 1938. 25.1, Москва — рус шарқшунос олими.
Бир пайтнинг ўзида Шарқ академияси (япон тили бўйича, 1911) ва Петербург университетининг тарих-филология факултетини тугатган (1912). Петербург университетида япон тили бўйича приват-доцент (1914—16), Ташқи ишлар халқ комиссарлиги (1917—18), Шимолий вилоят Ахборот бюросининг шарқ бўлими (1920) сингари турли муассасаларда хизмат қилган. 1921-йил Поливанов Тошкентга ишга юборилган ва Туркистон Республикаси Давлат илмий кенгаши раисининг ўринбосари ҳамда университет профессори сифатида хизмат қилган. 1923-йилдан бошлаб Ўрта Осиё халклари тиллари билан фаол шуғулланган.
1926-йилда Самарқандга келиб, Маданий қурилиш илмий тадқиқот институтида хизмат қилади. 1931-йил шу институт билан бирга Тошкентга кўчиб келади. Ниҳоят, 1934-йил Қирғизистонга кўчиб бориб, 1937-йил 2-августда хибсга олингунга қадар, Қирғизистон Тил ва ёзув институти профессори лавозимида ишлайди.
Евгений Дмитриевич Поливанов Осиё ва Европадаги кўп халклар тилларини билган. У лингвистик поэтика масалалари, сюжетларнинг бир миллий адабиётдан иккинчи миллий адабиётга кўчиши, "Манас" эпоси ва бошқа фолклор асарлари устида тадқиқот ишларини олиб борган. 20 дан зиёд китоб ва кўплаб мақолалар билан умумий тилшунослик, японшунослик, хитойшунослик ва туркийшунослик фанлари тараққиётига катта ҳисса қўшган. Евгений Дмитриевич Поливановнинг ҳали эълон қилинмаган, аммо сақланиб қолган мероси орасида Ўзбекистондаги диалектологик экспедиция материалларини таъкидлаш жоиз. Афсуски,Евгений Дмитриевич Поливанов қамоққа олингач, унинг барча қўлёзма асарлари олиб кетилган ва куйдириб ташланган ("Узбек тилининг тадрижий тарихи", "Хоразмдаги узбек шеваларининг мухтасар очерки", "Ўзбек тили грамматикаси бўйича материаллар", "Узбек диалектологияси бўйича материаллар" ва бошқалар[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |