Yevgeniy Vaxtangov
Вахтангов Евгений Багратионович [1883.1 (13).2, Владикавказ-1922.29.5, Москва| — актёр, режиссёр, театр арбоби, "Талабалар драма студияси" (1926-йилдан Вахтангов номидаги театр)нинг асосчиси ва раҳбари. Ўз ижодида К. Станиславский тизими ва ғояларини кенг тарғиб қилган. Москва Бадиий академик театри (МХАТ)нинг 3-студиясида "Тўй" (А. Чехов), "Авлиё Антоний мўъжизаси" (М. Метерлинк), 1-студиясида "Эрик ХИВ" (Ю. Стриндберг), "Габима" яҳудий студиясида "Гадибук" (Анский) каби спектаклларни саҳна-лаштирди. В. ўзининг сўнгги иши — "Маликаи Турандот" (К. Гоцси) спектаклида саҳнавий талқиннинг янги қайтарилмас шаклини яратди. В. режиссёр лик ижодининг энг муҳим томони — театрнинг этик ва эстетик мақсадининг муштараклигидир. Ўзбек актёрларидан М. Уйғур, А. Ҳидоятов, Я. Бобожонов, С. Эшонтўраева, Ҳ. Исломов ва б. 1924— 27-йилларда Москва ўзбек драма студиясида Станиславский тизими билан бир қаторда В. услубида ҳам тарбия топганлар, Айниқса, бу таъсир студиянинг "Маликаи Турандот" асарини саҳналаштиришда ўз ифодасини топди. В. услубининг таъсири Ҳамза номидаги академик драма театри ва б. ўзбек театрларининг 20-йилларнинг охири ва 30-йилларнинг биринчи ярмидаги фаолиятида яққол кўзга ташланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |