Yevgeniy Yevtushenko
| Евгений Александрович Евтушенко | |
|---|---|
| Евгений Александрович Евтушенко | |
|
| |
| Таваллуди |
Евгений Александрович Гангнус 1932-йил 18-июл |
| Веб-сайти | Евтушенко |
Евтушенко Евгений Александрович (1933.18.7, Иркуцк вилояти – 2017-йил, 4-январ, Оклаҳома) — рус шоири. Биринчи шеърий тўплами „Келажак разведкачилари“ (1952). Евтушенко адабиётни компартиянинг ғоявий қуролига айлантирмай, асл ҳолига қайтаришга — инсониятнинг мададкорига айлантиришга ҳаракат қилган. Энг яхши асарларида мураккаб аҳлоқий ва тарихий масалаларни („Сталин ворислари“, „Бабий Яр“ шеърлари), халқаро сиёсатга дахлдор муаммоларни ўртага ташлайди, ижодида фуқаролик руҳи устувор мавқега эга. „Учинчи қор“ (1955), „Ташаббускор- лар кўчаси“ (1956), „Назокат“ (1962), „Брацк ГЕСи“ (1965), „Алоқа қайиғи“ (1966), „Оппоқ қор ёғяпти“ (1969), „Қозон дорилфунуни“ (1970), „Ишқий лирика“ (1973), „Эрталабки халқ“ (1978), „Фуку“ (1985) каби тўпламлари ва достонлари нашр этилган. „Мевали жойлар“ (1981) романи аҳлоқий мавзуда. „Истеъдод — бетакрор мўжиза“ (1983) маколалар тўплами адабиёцҳунослик масалалари тўғрисида. „Болалар боғчаси“ (1984), „Сталиннинг дафн этилиши“ (1990) филмлари муаллифи. Евтушенконинг „Оқ қорлар“ шеърий тўплами ўзбек тилида нашр килинган (1982)[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Евгений Евтушенко. Биография, стихотворения, статьи. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-08-01 санасида архивланган)
- Евгений Евтушенко. Биография и творчество
- Творчество Евгения Евтушенко на сайте Тҳе Элеcтрониc Литерарй Датабасе (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-06-23 санасида архивланган)
- Интервью Евгения Евтушенко на радио «Эхо Москвы»
- Фотографии Евгения Евтушенко во время визита в Пензу в 2008 (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-20 санасида архивланган)
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |