Yevgeniy Zlobin
Евгений Константинович Злобин (1898.21.1, Саратов ш.— 1959-йил, 12-июл, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1955). Саҳна фаолиятини 1918-йил Саратов театрида бошлаган. Тбилиси, Боку, Козон, Самара театрларида ишлаган. 1938-йилдан Горкий номидаги Тошкент театри актёри. Злобин комедия жанридаги ва драматик ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган. Энг яхши роллари: Фирс ("Олчазор"), Мамаев ("Ҳар тўкисда бир айб"), Караулов ("Бегона бола"), Земляника ("Ревизор"), Шмага ("Айбсиз айбдорлар"), Иван Иванович ("Катта муҳаббат") ва бошқа[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |