Евгения Ивановна Исомова (1948.28.1, Игнатово ш., Мордовия Республикаси) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Козон педагогика институтини тугатган (1970). 1970—80 йилларда Татаристон Республикаси мактабларида ишлаган. 1980 йилдан Тошкентдаги 1-педагогика билим юртида директор ўринбосари, 1987 йилдан Чилонзор туманидаги 103-мактаб директори. И. мактабда таълим-тарбия ишларини юксак даражага кўтарди. Унинг ўқувчилари турли йилларда Республика олимпиадаларида информатика, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили ва адабиёти фанлари бўйича 1-уринни эгаллашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил