Yevgeniya Kogan
Коган Евгения Соломоновна (1886-йил 6-июн, Самара – 1938-йил 28-июл, Москва) – инқилобчи, совет партияси раҳбари. В.В.Куйбишевнинг иккинчи хотини (1917–1919).
| Коган Евгения Соломоновна | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
6-июн 1886-йил |
| Вафоти |
28-июл 1938-йил (52 ёшда) Москва |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | гимназия, ўқитувчилар курслари |
| Дини | йўқ (атеист) |
| Турмуш ўртоғи | В. В. Куйбишев |
| Болалари | Куйбишева Галина Валерияновна |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Ёшлиги
Коган Евгения Соломоновна 1886-йил 6-июнда Самара шаҳрида туғилган (баъзи маълумотларда Киев вилояти, Уман шаҳрида[1]). Миллати яҳудий[2]. У ўрта мактабни, кейин педагогика курсларини тугатган ва мактабларда ўқитувчи бўлиб ишлаган ҳамда Москва университетига киришни режалаштирган[3].
Инқилобий фаолияти
Коган Евгения Соломоновна 1905-йилда инқилоб бошланиши билан ўзини сиёсатга бағишлашга қарор қилди. 1907-йилда у РСДЛП аъзоси бўлди. Партия ишида қатнашиб, бўлажак эри, таниқли болшевик В.В.Куйбишев билан учрашди. У оиласини ташлаб, ўзини инқилоб ишига бағишлади. У автократияни зўравонлик билан ағдаришга бағишланган оммавий чақириқлардаги иштироки учун бир неча бор ҳибсга олинди[3].
1908-йилда икки йилга Вологда вилоятига сургун қилинди.
1910–1912-йилларда Николаев, Одесса, Херсон шаҳарларида, 1913-йилда эса Киевда ноқонуний партия ишларида қатнашди.
1912-йил болшевикларнинг „жанговар отрядлари“дан бирига қўшилди[3].
1914-йилда қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлагани учун ҳибсга олинди. Тергов чўзилиб кетди ва иш судгача бормади[3]. (Баъзи маълумотларга кўра икки йилга Полтава вилоятига сургун қилинди).
1915-йилда жамоат полицияси назорати остида Самарага кўчирилди.
1917-йил Самара вилояти инқилобий қўмитаси аъзосига айланиб, Самарадаги Октябр инқилобининг фаол иштирокчиси бўлди[3].
Фуқаролар уруши даврида
1917-йилдаги феврал инқилобидан сўнг, РСДЛП Самара вилоят қўмитасининг ташкилий ишлар бўйича котиби, Самара Кенгаши ижроия қўмитасининг аъзоси бўлди.
1918–1920-йилларда 1-армия инқилобий трибуналининг аъзосига айланди.
Кейинги фаолияти
1920–1921-йилларда Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Тошкент шаҳар қўмитаси котиби бўлди.
1921–1926-йилларда КПСС Соколники туман қўмитасининг агитпроп бўлими мудири бўлди. 1926–1930-йилларда Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Москва вилояти қўмитаси бўлим мудири бўлди. 1930-йилда Болшевикларнинг Бутуниттифоқ Коммунистик партияси (МГК) Москва шаҳар қўмитасининг тарғибот бўйича котиби бўлди. 1931–1934-йилларда Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Москва шаҳар қўмитасининг иккинчи котиби бўлди. 1934-йилда Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий тафтиш комиссияси аъзосига айланди. 1936–1937-йилларда Москва шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари бўлди.
Ҳибсга олиниши ва ўлими
Коган Евгения Соломоновна 1937-йил 2-ноябрда „Москва ўнг қанот троцкий маркази“ни ташкил этишда айбланиб ҳибсга олинган. К.П.Чудинованинг фикрича, Коган қийноқларга дош беролмай, айбини тан олиш баённомасига имзо чекди[4].
У 1938-йил 28-июлда отиб ташланган. Вафотидан кейин, 1954-йил 3-ноябрда реабилитация қилинган[5][3].
Мукофотлари
Коган Евгения Соломоновна 1931-йил 8-мартда Халқаро хотин-қизлар кунининг 20 йиллиги муносабати билан ҳамда меҳнаткаш ва деҳқон аёлларни коммунистик тарбиялаш соҳасидаги меҳнати учун "Ленин ордени" билан тақдирланди.
Адабиётлар
- Боевое прошлое. Воспоминания. Куйбышев: Куйбышевское книжное издательство, 1958.
- Зенькович Н. А. . Самые секретные родственники. Энциклопедия биографий, 2000 экз, М.: Олма-Пресс, 2005. ИСБН 5-94850-408-5.
- Фельштинский Ю. Г. . [www.либ.ру/ПОЛИТОЛОГ/фелштинскиж.тхт Вожди в законе]. М.: Терра, 2008. ИСБН 5-275-01878-9.
- Чудинова К. П. „Памяти невернувшихся товарищей“, . …Иметь силу помнить. Рассказы тех, кто прошёл ад репрессий, Фонд правды: документы, свидетельства, исследования. М.: Московский рабочий, 1991. ИСБН 5-239-01273-3.
Манбалар
- ↑ Зенькович 2005.
- ↑ „Жертвы политического террора в СССР“. 2011-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-август.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Биография: Коган Евгения Соломоновна“. 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ Чудинова 1991.
- ↑ „Жертвы политического террора в СССР“. 2011-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-январ.