Евграф Степанович Фёдоров (1853. 22.12, Оренбург — 1919.21.5, Петроград) — рус минералоги ва кристаллографи, ҳозирги замон структурали кристаллография ва минералогия асосчиларидан бири. Россия Фанлар академияси академик (1919). Петербург кончилик интини тугатган (1883), профессор (1895). Петербург кончилик институти директори (1905—10). Фёдоров кўп қиррали кристаллар таснифини яратиб, биринчи бўлиб кристаллар симметриясининг 230 гуруҳини аниқлади. Тоғ жинсларининг номенклатураси ва таснифини ишлаб чиқди. Илк бор кристаллкимёвий анализ методларини кашф қилди. Фёдоров ўзи томонидан яратилган Фёдоров столчаси ёрдамида кристаллографик тадқиқотлар олиб борди.