Yevklid geometriyasi
Евклид геометрияси — милоддан аввалги ИИИ асрда Евклид изчил асослаган геометрия. Параллеллик аксиомасига (тўғри чизиқда ётмаган нуқта орқали шу тўғри чизиқ билан кесишмайдиган фақат битта тўғри чизиқ ўтказиш мумкин, деган аксиомага) ҳамда мутлақ геометрия аксиомалари системалари деб аталувчи беш гуруҳ (боғланиш, тартиб, ҳаракат, узлуксизлик, параллелликдан иборат) аксиомаларга асосланган.

Евклид геометрияси аксиомалар системалари нуқта, тўғри чизиқ, текислик, ҳаракат ва нуқта, тўғри чизиқ ва текислик орасидаги муносабатларга таянади. Евклид геометрияси биринчи марта изчил равишда Евклид „негизлари“да баён этилган. Евклид геометриясидан фарқли геометрия биринчи марта рус геометри Н. И. Лобачевский яратди. Евклид геометрияси ўрта мактабда ўқитилади ва „элементар геометрия“ деб ҳам аталади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Евклид геометрияси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Евклид геометрияси“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-07-20 санасида архивланган), Энcйcлопедиа оф Матҳематиcс, ЭМС Пресс, 2001 [1994]