Евкратид И (қадимги юнонча: Εὐκρατίδης, Эукратíдēс, милоддан аввалги 172/171—145-йилларда ҳукмронлик қилган[1]) Юнон-бақтрия ҳукмдорларидан бири. Евкратид Евтидемидлар сулоласини ағдариб ташлади ва Диодотидларни ҳокимиятга қайтарди[2]. У Ҳиндистоннинг шарқий эллинистик ҳинд ҳукмдорларига қарши курашиб, Ҳинд дарёси ва Баригазагача бўлган ҳудудни эгаллаб, ўз ҳудудларини кенгайтирди. Кейинчалик Менандердан мағлуб бўлди ва ҳукмронлиги фақат Бақтрия ҳудудлари билан чегараланди. Евкратид тангалар зарб қилдирди. Милоддан аввалги 120-йилда юэчжилар мамлакатни босиб олди. Унинг ўғли Гелиокл И Бақтрияда ҳукмронлик қилган охирги юнон шоҳи эди[3][4].

Евкратид И
Басилеус
Юнон-Бақтрия подшолиги ҳукмдори
Салтанат мил.авв 171–145
Ўтмишдоши Евтидем ИИ
Давомчиси Евкратид ИИ
Давомчиси Гелиокл И
Турмуш ўртоғи Амастрис
Фарзандлари
Сулола Диодотид
Отаси Гелиокл
Онаси Лаодик

Тарихи

Ҳаётининг бошланғич даври

Евкратид милоддан аввалги 204-йил эллинистик шаҳар Ойхонимда туғилган. Унинг тасвири турли топилмаларида тасвирланган. Унинг ота-онаси, Диодотидлар сулоласининг аъзолари бўлган.

Давлат тўнтариши

Евкратид И тангаси.

Евкратид Бақтриядаги Евтидемидлар сулоласини ағдариб, тахтга ўтирди. Бу даврда Деметрий Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмини босиб олган эди. Евкратид Бақтрияда тахтдан туширган подшоҳ Антимах И ҳисобланади[5]. Евкратид тангаларининг баъзилари унинг ота-онасига атаб чиқарилган. Тангаларда унинг отаси Гелиокл ва онаси Лаодик исми қайд этилган[6]. Нараин ва бошқа замонавий муаллифлар уни Диодот И нинг қизи деб ҳисоблашади. Евтидемидлар сулоласини тахтдан туширгандан сўнг Бақтриянинг ҳукмдори бўлган Евкратид Парфия босқинига дуч келди. Парфия милоддан аввалги 170-йилларда Деметрийдан Тапурия ва Марғиёнани қайтариб олди[7].

Қадимги юнон географлари томонидан Окс дарёси бўйида жойлашган катта бойликлар шаҳри сифатида тилга олинган Евкратидея (Оὐкадрадикея) шаҳри Евкратид шарафига номланган[8][9][10].

Ўлими

Рим тарихчиларининг манбаларига кўра Евкратид Ҳиндистондан сафаридан қайтаётганида ўғли томонидан ўлдирилган.

Адабиётлар

  • Тҳе Шапе оф Анcиэнт Тҳоугҳт. Cомпаративе студиэс ин Греэк анд Индиан Пҳилосопҳиэс бй Тҳомас Мcевиллей (Аллwортҳ Пресс анд тҳе Счоол оф Висуал Арц, 2002) ИСБН 1-58115-203-5
  • Буддҳисм ин Cентрал Асиа бй Б. Н. Пури (Мотилал Банарсидасс Пуб, 1 Жануарй 2000) ИСБН 81-208-0372-8
  • Тҳе Греэкс ин Баcтриа анд Индиа, W. W. Тарн, Cамбридге Университй Пресс.

Манбалар

  1. ↑ „Эуcратидес | кинг оф Баcтриа“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2021-йил 12-август.
  2. ↑ Марcеллинус, ххвии. 6.
  3. ↑ Фоундатион. „Wелcоме то Энcйcлопаэдиа Ираниcа“ (эн-УС). ираниcаонлине.орг. Қаралди: 2021-йил 1-август.
  4. ↑ Бойcе 1986, пп. 460-580
  5. ↑ Тарн
  6. ↑ Астин, А. Э.. Тҳе Cамбридге Анcиэнт Ҳисторй. Cамбридге Университй Пресс, 1990 — 401-бет. ИСБН 978-0-521-23448-1. 
  7. ↑ „Митҳрадатес И (c. 171 - 138 Б.C.)“. www.партҳиа.cом. Қаралди: 2021-йил 12-август.
  8. ↑ Птолемй, ви, 1, 7; Страбо хи. 11
  9. ↑ Wиллиам W. Тарн: Тҳе Греэкс ин Баcтриа анд Индиа. 2. Ауфл., Cамбридге 1951, п. 207-208
  10. ↑ „Энcйcлопаэдиа Ираниcа“.

Ташқи ҳаволалар