Евпатория — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1784-йилдан), Қора денгиздаги порт. Симферополдан 64 км шимолий ғарбда. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 110 минг кишидан зиёд (1990 йиллар ўрталари). Денгиз бўйи иқлимий ва балнеобалчиқ (асосан болалар) курорти. Озиқ-овқат (сут, балиқ ва бошқалар) саноат корхоналари, механика заводиди бор. Ҳозир Евпатория ўрнида мил. ав. ВИ—ИИ асрларда юнонларнинг Каркинитид колонияси бўлган, сўнгра уни скифлар эгаллаб олган. 16— ХВИИ асрларда туркларнинг Гезлов қалъаси. Россия Қримни босиб олгач, Гезлов 1784-йидан Евпатория деб аталди. Жоме масжиди (1552, Хожа Синон) сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил