Yevro
| Эвро Euro | |
|---|---|
| ISO 4217: | EUR |
| Давлат номи: | |
| Символ: | € |

Евро ёки Эуро — Европа Иттифоқи таркибидаги Европа иқтисодий ва пул ҳамжамияти аъзоларининг пул бирлиги. Халқаро ифодаси Европа Иттифоқи 1999-йил 1-январдан муомалага чиқарилган. 1 Евро = 100сент. 1999-йили 1-январдан 2002-йил 1-январга қадар Евро нақд пулсиз тўловларда ишлатилди, Евро билан бир қаторда бу мамлакатларнинг миллий пул бирликлари ҳам муомалада юрди. Евро муомалага киритилиши билан илгари шу мамлакатлар ўртасида халқаро тўловларда фойдаланилган экю муомаладан чиқарилди ва улар экюнинг сўнгги қиймати (1998-йил 31-январ ҳолати) бўйича Еврога тенгма-тенг алмаштирилди.
Айни пайтда миллий пул бирликларининг Еврога нисбатан валюта курслари ҳам белгиланди (мас, 1 Евро = 1,95583 немис маркаси; 1 Евро = 1936,27 италян лираси; 1 Евро = 200,482 португал эскудоси ва бошқалари; 1998, 31-декабр).
2002-йил 1-январдан 5,10, 20, 50, 100, 200, 500 Евро қоғоз банкнотлари, 1,2 Евро ва 1, 2, 5, 10, 20, 50 сентли тангалар муомалага киритилди (Европа иқтисодий ва пул ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг эски миллий пул бирликлари муо- маласи тўхтатилди). Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 0.78 Евро, Ўзбекистон Республикаси миллий пул бирлиги — сўмга нисбатан 1 Евро = 2631 сўм 82 тийин (2013-йил апрел)[1].
Ушбу давлатларнинг пул бирлиги Евро


Расман пул бирлиги
Австрия
Белгия
Болгария
Эстония
Финландия
Франсия
Греция
Ирландия
Испания
Италия
Кипр
Латвия
Литва
Люксембург
Малта
Нидерландия
Германия
Португалия
Словакия
Словения
Хорватия
Европа Иттифоқи ҳудудидан ташқарида бўлган давлатлар
Еврони норасман қабул қилган давлатлар
Косово
Черногория
Франcе Сен-Пер ва Микелон
Манбалар
Ҳаволалар
- Ҳеико Отто: „Евро: Банкнотлар ва конвертация тарихи“ (де,эн). Қаралди: 2018-йил 22-январ. (Олмонча) (Инглизча)
| Валюта ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
