Евроназорат (инглизча: ЭУРОCОНТРОЛ) — Европа ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти, 1960-йилда ташкил этилган. Асосий мақсади Европа Ягона осмон лойиҳаси доирасида ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг умумевропа тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Евроназорат „узлуксиз“, умумевропа ҳаво ҳаракатини бошқариш тизими устида ишламоқда. Евроназорат жамоат ташкилоти бўлиб, ҳозирда 41 давлат аъзо. Бош қароргоҳи Брюссел шаҳридаги Ҳарен шаҳарчасида жойлашган.

Эуропеан Органисатион фор тҳе Сафетй оф Аир Навигатион (ЭУРОCОНТРОЛ)
Аэронавигация хавфсизлиги бо'йича Европа ташкилоти (Евроназорат) (ЭУРОCОНТРОЛ)агентлиги
Тури Халқаро ташкилот
Ишга тушган санаси 1963-йил
Жойлашуви Брюссел, Белгия
Буджет 505.8 миллион евро
Ишчилар сони 1945
Аъзолари 41
Вебсайти эуроcонтрол.инт

Ташкилот аъзолари

Евроназорат ташкилотининг бош қароргоҳи Харен шаҳрида. Брюссел. Белгия .

Ташкилотга 41 давлат, жумладан Албания, Арманистон, Австрия, Белгия, Босния ва Герсеговина, Болгария, Хорватия, Кипр, Чехия, Дания, Эстония, Финландия, Франсия, Грузия, Германия, Греция, Венгрия, Ирландия, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Молдова, Монако, Черногория, Нидерландия, Норвегия, Полша, Португалия, Руминия, Сербия, Словакия, Словения, Испания, Швеция, Швейсария, Собиқ Югославия: Македония Республикаси, Туркия, Украина, Бирлашган Қироллик Буюк Британия ва Шимолий Ирландия[1]. Икки давлат: Марокаш, Исроил билан кенг қамровли шартномалар имзолаш арафасида.

Ташкилот функсиялари

Ташкилотга аъзо давлатлар.

Европа Комиссияси Евроназорат компаниясига Европа Ягона осмон лойиҳаси доирасида тартибга солувчи сифатида ҳаракат қилиш ҳуқуқини берган. Евроназорат бутун Европа учун ҳаво ҳаракатини бошқаришни мувофиқлаштиради ва режалаштиради, бунинг учун Европа ҳаво ҳудудининг функсионал блоклари тизими яратилмоқда. (инглизча: ФАБс). Бунга миллий ҳокимият органлари, аэронавигация хизмати провайдерлари, фуқаролик ва ҳарбий ҳаво кенгликларидан фойдаланувчилар, аэропортлар ва бошқа ташкилотлар билан ишлаш киради. Унинг фаолияти „дарвозадан дарвозагача“ бўлган барча операцияларни ўз ичига олади (инглизча: гате-то-гате). Аэронавигация хизматлари: стратегик ва тактик оқимларни бошқариш, ҳаво ҳаракатини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш, хавфсизлик технологиялари ва процедуралари билан жиҳозланган минтақавий ҳаво кенгликларини бошқариш ва аэронавигация тўловларини йиғишни ўз ичига олади[2].

Евроназорат аъзолари учрашуви.

Европа парвозларни бошқариш ечимлари

2014-йил 31-март куни Европа ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти ҳаво ҳудуди фойдаланувчиларига Украина ҳукумати томонидан Симферопол аэропортига (УКФФ коди) ва Севастопол аэропортига (УКФБ коди) парвозларни амалга оширишга қўйилган тақиқлар ҳақида маълум қилди ва 2014-йил 17-июлда Донецк яқинида Боэинг 777 ҳалокати муносабати билан Украина шарқида ҳаво ҳудудида парвозлар тақиқланган.

Кириш санаси бўйича аъзолар

  • 1960-йил: Белгия, Франсия, Германия, Люксембург, Нидерландия, Буюк Британия
  • 1965-йил: Ирландия
  • 1986-йил: Португалия
  • 1988-йил: Греция
  • 1989-йил: Малта, Туркия
  • 1991-йил: Кипр
  • 1992-йил: Венгрия, Швейсария
  • 1993-йил: Австрия
  • 1994-йил: Норвегия, Дания
  • 1995-йил: Словения, Швеция
  • 1996-йил: Италия, Руминия, Чехия
  • 1997-йил: Болгария, Хорватия, Монако, Словакия, Испания
  • 1998-йил: Шимолий Македония
  • 2000-йил: Молдова
  • 2001-йил: Финландия
  • 2002-йил: Албания
  • 2004-йил: Босния ва Герсеговина, Полша, Украина
  • 2005-йил: Сербия
  • 2006-йил: Арманистон, Литва
  • 2007-йил: Черногория
  • 2011-йил: Латвия
  • 2014-йил: Грузия
  • 2015-йил: Эстония
  • 2016-йил: Исроил, Марокаш (тўлиқ аъзолик йўқ, лекин „Умумий келишув давлатлари“ деб аталади)

Манбалар

  1. ↑ Евроконтроль. „Государства-участники“ (эн). 2021-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр.
  2. ↑ МcИналлй, Жоҳн „Эуроcонтрол Ҳисторй Боок“. Эуроcонтрол (2010-йил 1-декабр). 2016-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар