Страсбургнинг ичидаги парламенти

Европа парламенти— Европа Иттифоқи муассасаларидан бири. Уни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар фуқаролари тўғридан-тўғри сайловлар орқали 5 йил муддатга сайлайди. Бунда давлатларнинг аҳоли сони ва Иттифоқ, доирасидаги улуши ҳисобга олинади (масалан, Германия 96 мандатга, Франсия - 74 мандатга, Италия - 73 мандатга, Испания — 54 ва ҳакозо мандатга эга). Европа парламентининг ҳар ойда бўладиган сессиялари Страсбур (Франсия)да, фавқулодда мажлислари — Брюссел (Белгия)да ўтади. Бу шаҳарларда Европа парламенти қўмиталари ишлайди, котибияти — Люксембург шаҳрида[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил