Yevropa valyuta bitimi
Европа валюта битими (Еигореап Мопе1агу АдгеэтеШ) — Европа тўлов иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг валюта муносабатлари, қисқа муддатли кредитлаш ва кўп томонлама ўзаро (ҳамкорлик) ҳисоб-китоблар бўйича ҳамкорлик битими. 1955-йил 5-августда тузилиб, 1958-йил декабрда (1950-йилда тузилган Европа тўлов иттифоқи тугатилиб, унга аъзо бўлган кўпгина мамлакатларнинг валюталари муомалага киритилгач) жорий этилди. Европа валюта битимининг мақсади кўп томонлама ҳисоб-китоб ишларини бажариш орқали иқтисодий муносабатларни ривожлантириш эди. 1973-йилга келиб, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида бўлган Европа валюта ҳамкорлиги фондм ташкил этилди. Европа валюта ҳамкорлиги фондига Директорлар кенгаши раҳбарлик қилади. Ҳисоб-китоб ишларини Базелдаги халқаро банк бажаради[1].
Манбалар
| Валюта ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |