Yevrosiyo (it)

Евросиё – Европа ва Осиё зотларини чатиштириш натижасида Германияда яратилган ит зоти. У мулойим феъл-атворга эга бўлиб, бегоналар билан ҳам, хўжайинлари билан ҳам бирдек муносабатда бўладиган ҳамроҳ ит сифатида танилган.
Ташқи кўриниш
Евросиёнинг танаси мувозанатли, бўйи ўрта, қулоқлари тикка жойлашган. Ранглари турли хил: жигарранг, қизил, кулранг, қора. Жигар ранг, оқ, ола рангларини уйда боқишга руҳсат берилмайди. Cйнологиқуэ Интернатионале (ФCИ) стандартлари бўйича Евросиё тури калта ва ўрта узунликдаги юнг қатлами, бутун танасини (тумшуғи, юзи, қулоқлари, олд оёқлари) қоплаган тери-юнг қатлами қисқа толали бўлади. Олд оёқлари, дум қисми эса узун толали жун қатлами билан қопланган. Бўйин қисмининг юнг қатлами бошқа қисмларидан қалинроқ бўлади. Тили пушти, кўк-қора, доғли кўринишларда бўлади. Эркакларида бўй узунлиги 52-60 см, оғирлиги 23-32 кг. Урғочиларида 48-56 см бўлиб, оғирлиги 18 дан 26 кг гача бўлади.
Темпараменти
Евросиёлар ўзини сокин тутиш билан бирга, бироз жаҳлдор итларҳамдир. Улар ҳушёр, эпчил, бегоналарга нисбатан эҳтиёткор. Бу ит зотлари хўжайинлари ва оиласидагилар билан яхши муносабатда бўлади. Улар эгаси томонидан доимий равишда машғулотлар ва эътиборга муҳтож. Қаттиқ сўзларга нисбатан сезгир ва интизомга тез ўрганади[1].
Евросиёлар кўпроқ ҳамроҳ ит сифатида боқилади. Улар хизмат ишлари, ҳарбийлик, чана машғулотларида фаол бўлмаганлиги учун тинч уй муҳитида етиштирилади. Интизомли бўлгани билан ҳар доим кучли та'қиб остига олиш, занжирлар билан чеклаш унга салбий таъсир қилади. Хўжайинлари билан бўлса барча фаолиятларни яхши бажара олади. Уни очиқ жойлар, ҳовлиларда боқиш керак, чунки кенг ва тинч жойларда ўйнаб завқланади.
- Евросиё зотлари
-
Эурасиэр пуппй wитҳ „wолф грей“ cоат
-
Эурасиэр wитҳ „блаcк анд тан“ cоат
-
Эурасиэр wитҳ „блаcк анд тан“ cоат
Келиб чиқиши
Евросиёлар 1960-йилда Германияда етиштирилган. У Жулиус Wипфел, Чарлотте Балдамуснинг Чоw Чоw ва Wолфспитз итларининг энг яхши зотини яратиш тадқиқотларининг на'мунаси ҳисобланади. Бу зот тури дастлаб Wолф-Чоw деб номланган. Ўн икки йилдан кейин бу ном Евросиё деб ўзгартирилган ва 1973-йилда ФCИ томонидан тасдиқланган. Нобел мукофоти совриндори Конрад Лоренз Чарлотте Балдамусдан Евросиё кучукчасини олади ва уни Бабетт деб номлайди. У итнинг феъл-атворини ўзи билганлардан энг яхшиси деб таърифлайди. Евросиё зоти 1995-йилда Канадада Кеннел клуби томонидан учинчи гуруҳ ишчи итлар сирасига киритилган[2].
Соғлиги
Евросиё одатда соғлом итлардан ҳисобланади. Лекин базида ирсий касалликлар билан оғриб туриш ҳоллари кузатилган. Кўпинча сон дисплази, гипотериоз, энтропион ва эктропион кўз касалликларига мойил бўлади[3][4][5].
Манбалар
- ↑ „Эурасиэр - Приcе, Темперамент, Лифе спан“ (эн). Догбреэдслист. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.
- ↑ „Эурасиэр мовес фром импортед то бреэд регистер“. Дог Wорлд (неwспапер). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-декабр.
- ↑ „Эурасиэр Cлуб оф Cанада: Тҳе Ҳеалтҳ оф тҳе Эурасиэр“. Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
- ↑ „Суомен Эурасиэр Керҳо рй.: Тервейс“ [Финниш Эурасиэр Cлуб: Ҳеалтҳ] (фи). Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
- ↑ „Зучтгемеинсчафтфуэр Эурасиэр э.В.: Тҳе кноwн ҳередитарй дефеcц ин Эурасиэрс“. 2010-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-март.