Евровалюта-Европа банкининг бошқа мамлакат банкига маҳаллий валютада қўйилган пул маблағи.

Евродоллар

Евродоллар-Ўз эгалари томонидан АҚШ ҳудудидан ташқарида, асосан Европа банкларида жойлаштирилган ҳамда ушбу банклар томонидан кредит операциялари учун ишлатиладиган Америка доллари[1].

Еврокредитлар

Еврокредитлар-Мамлакатнинг йирик тижорат банкалри томонидан евровалюта бозори ресурс ҳисобига тақдим этиладиган халқаро заёмлар [1]. „Европа Кенгашининг жиноий фаолиятидан келадиган даромадларни олиб чиқиб кетилишини аниқлаш, тортиб олиш вва мусодара қилиш ҳақида Конвенсия“ Европа Кенгашининг жиноий фаолиятидан келадиган даромадларни олиб чиқиб кетилишини аниқлаш, тортиб олиш ва мусодара қилиш ҳақида Конвенсия 1990-йилда қабул қилинган. Унга мувофиқ, даромадларини ноқонуний олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ жиноятларга қуйидаги атайин содир этилган ҳолатлар кўзда тутилган: 1)Жиноятдан тушган даромад экани маълум бўлган моддий бойликларнинг, уларнинг ноқонуий келиб чиқишини яшириш ёки ўзга бир шахсга содир этган ишнингн юридик оқибатларидан(мас.,мол-мулк мусодараси)қочишга ёрдам бериш мақсадида конверсия қилиниши ёки кимгадир ўтказиб берилиши; 2)Даромаднинг келиб чиқиш манбаи ноқонуний эканини била туриб яшириш ёки нотўғри маълумот бериш; 3)Жиноий йўл билан топилганлиги маълум бўлган бойликларни сотиб олиш, уларга эгалик қилиш ёки улардан фойдаланиш; 4)Давлатлар жиноят қуроллари ва ноқонуний даромадларни мусодара қилиш чора тадбирларни кўриш мажбуриятини олади. Иштирокчи давлатларнинг судлари ва бошқа ваколатли органи даромадларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлган молиявий ёки бошқа ҳужжатлатларни(бу ҳолатда банк сирини баҳона қииш мумкин эмас)хатлаш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.[1]

Европа консерти

„Европа консерти“-Наполеон уруши тугаши билан Буюк Британия,Пруссия ва бошқа Европа далатлари томонидан 1815-йил Вена конгресси асосида вужудга келган халқаро муносабатлар тизми бўлиб, халқаро муаммолар олдини олишга ва уларни ҳал этишга қаратилган[1].

Ердаги разведка

Ердаги разведка-ердаги бўлинма ва қисмлардан радио, радиотехника, радиолокация-радиацион кимёвий ҳамда бактериологик(биологик)разведка воситаларини қўллаш орқали маълумотлар тўплаш[1].

Ер ресурслари

Ер ресурслари-Ер ресурслари ишлаб чиариш воситалари ва жамиятнинг турли хўжалик эҳтиёжларини қондириш манбаи сифатида ҳамма фойдаланадиган ер захиралари[1]

.

[1]

Адабиётлар

  • Халқаро муносабатлар, Тошкент, 2006 — 30-31-бет. 
  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Халқаро муносабатлар 2006, с. 30-31.