Евхаристия - (юн. нон ва шароб тотиш маросими) христианликдаги энг муҳим маросимлардан иккинчисидир. Рус тилида бу маросим “Причастие” деб номланади. Юнон тилида “Евхаристия” деб аталадиган мазкур маросим, хочга михланишдан олдин Исонинг ҳаворийлар билан бирга тановул қилган энг охири кечки овқат хотираси сифатида э’тиқод қилинади. Бу кеча тановул кечаси ҳам деб аталади. Авлиё Павел кейинчалик бу ҳодисани шарҳлаб берган. Черков эса уни маросим ҳолига келтирган. Дастлаб йилда бир марта амалга оширилгани ҳолда, кейинчалик ҳар ҳафтада қилинадиган бўлган. Қадим христианлар, “евхаристия”ни қурбонлик сифатида билганлар. Бугун ҳам черковларда амалга оширилувчи евхаристия маросимида берилувчи нон ва шаробни қурбонлик сифатида еб-ичадилар. Христианлар нон билан шаробни тановул қилар эканлар, бу билан улар Исонинг танаси ва қонини татиб кўрдик, энди худога яқинроқ бўлдик, деб ҳисоблайдилар. Бу маросим эрталаб ёки тушки ибодатда асосий ўринни эгаллайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 192.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.