Yexidnalar
Ехидналар (Тачйглоссидаэ) — тухум қўйиб кўпаювчи сут эмизувчилар туркумининг бир оиласи. Калта тум-шуқ ваузун тумшуқ Е. уруғига бўлинади. Биринчи уруғнинг 2, иккинчисининг эса 3 тури бор. Улар орасида Австралия калта тумшуқ ехиднаси анча кенг тарқалган. Танаси катта, уз. 50 см гача, усти учли ниналар билан қопланган. Оёклари калта ва йўғон, тирноқлари бақувват, ер ковлашга мослашган. Думи жуда калта. Жағи мугуз тумшуққа айланган, тили узун, чувалчангсимон, тиши йўқ. Урғочисида ҳақиқий бачадон бўлмайди. 2 та тухумдонининг тухум йўллари клоакага очилади, одатда битта тухум қўяди, бола очиб чиққунигача тухумини қорин халтачасида олиб юради. Шарқий Австралия, Янги Гвинея ва Тасманияда яшайди. Е. чумолилар, термитлар, чувалчанглар ва б. билан озиқланади. Тунда ҳаёт кечиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |