Йибал – Уммон Султонлигидаги энг йирик нефт кони, султонликнинг ад-Даҳира губернаторлигида, Маскатдан 360 км жануби-ғарбда жойлашган. Ушбу кон 1968-йилдан нефт ишлаб чиқаришни бошлаган[1], энг юқори кўрсаткичи бир кунда 250,000 бочка (250,000 баррелс пер дай (40,000 м3/д) бўлган. Сўнгги йилларга келиб ушбу кон фаолиятида сусайиш кузатила бошлаган, энг паст кўрсаткич 2005-йилда кунлик 88,000 бочка (88,000 баррелс пер дай (14,000 м3/д) бўлган. Йибал нефт кони, асосан, Петролеум Девелопмент Оман томонидан бошқарилади.

Йибал Кҳуфф лойиҳаси

Буюк Британияда жойлашган Петрофаc компанияси 2015-йилда шартнома асосида йирик Йибал Кҳуфф лойиҳасини ишлаб чиқишни ўз зиммасига олган. Компания ўша вақтдаги шартнома қийматини 900 миллион доллар атрофида эканлигини маълум қилган[2].

Йибал Кҳуфф лойиҳаси (ЙКП) 2021-йилнинг сентябр ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, унда 1200 уммонлик ва 200 нафар чет эл фуқаролар иш билан таъминланган. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилганида кунига 5 миллион куб метр газ ва кунига тахминан 20 минг бочка хом нефт ишлаб чиқарган[3].

Манбалар