Йил ҳисоби — катта вақт оралиқларини ҳисоблаш тизими. Й. ҳ.нинг кўпгина тизимлари бирон тарихий ёки афсонавий ҳодисадан бошланган. Христиан черкови Й. ҳ. бошланишини афсонавий Исо Масиҳнинг туғилиши билан белгилаган. Мазкур Й. (янги милод) тизими ҳозирги кўпгина мамлакатларда қабул қилинган (қаранг Календар), Исломга эътиқод қилувчи халқларда Й. ҳ. милодий 622 йил (Муҳаммаднинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган вақти) дан бошланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил